Эрон элчиси: авиакомпанияларга нисбатан санксиялар, фақат БМТ уставини оёқ ости этишдир
Эрон ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва атташеси БМТ Хавфсизлик Кенгашига йӯллаган мактубида деди: 27 авиакомпанияга нисбатан АҚШнинг қӯллаган санксиялари иқтисодий терроризм, умумий жазолаш ва инсониятга қарши жиноятдир ва БМТ уставини ошкора бузиш ҳисобланади
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТ қошидаги ваколатхонаси элчиси ва ӯринбосари, Ғуломҳусейн Дарзий, ёзди: авиакомранияларга нисбатан санксиялар, мусофир ташувчи самолётлар учун зарур бӯлган самолёт эҳтиёт қисмлари,тажҳизот, сақлаш хизмати, таъмирлаш техник хизмат ва инспексия эга бӯлиш, масалалар га халал етказади ва шу тариқа ҳаво йӯллари мусофирлари ва хизматчиларини воз кечиш хавфига дучор қилади ва шу билан бирга милоионлаб пасаждирларни ташишни чеклаб қўяди.
Ӯ қӯшимча қилиб айтдики, бу ҳаракатлар шунингдек 2018 йил 3 октябрдаги Халқаро Адлия маҳкамаси дастурига нисбатан ошкора эътиборсизлик ҳисобланади. Маҳкама очиқ ойдин АҚШ ҳаракатларини ноҳарбий ҳаво йӯлларининг хавфсизлиги ва ундан фойдаланувчилар ҳаётига таъсирига эътибор қаратади ва АҚШ ни юкларни озод ташишдаги тӯсиқларни бартараф қилиш ва Эронга ноҳарбий аэрофлот хавфсизлиги учун зарурий хизмат кӯрсатишга вазифадор этди. Дарзий таъкидладики, Эроннинг тинч аҳолисига нисбатан сиёсий босим ниятида, аттайин босим, тазйиқ, уларни маҳрум қилиш мақсадида молиявий ва иқтисодий систематик ҳаракатлардан фойдаланиш, иқтисодии терроризм, умумий жазолаш ва инсониятга қарши жиноятдир ва БМТ устави ва Халқаро ҳуқуқнининг асосий қоидалари жумладан, Халқаро инсон ҳуқуқлари ва тинч аҳолини ҳимоя қилишга тегишли зарур қоидаларни оёқ ости қилиш ҳисобланади