ноябр 29, 2023 20:33 Asia/Tashkent
  • Каньоний Гроссига мурожаат қилди: Агентлик бош директорининг мустақил мақомини савол остига қўйманг
    Каньоний Гроссига мурожаат қилди: Агентлик бош директорининг мустақил мақомини савол остига қўйманг

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гроссининг сўнгги баёнотлари ҳақида шундай деди:Бош директордан холислик ва профессионалликдан чиқиб, агентлик бош директорининг мустақил позициясини шубҳа остида қўймаслиги керак.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси яқинда “Франсе 24” телеканалига берган интервьюсида Эрон ядро қуролига эга эмаслигини тан олди ва “Эрон хавотирга сабаб бўлган маълум ядровий салоҳиятга эга”, деди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси дипломатик аппарати матбуот котиби Носир Каньоний бугун (чоршанба) Рафаел Гроссининг сўнгги баёнотлари ҳақида шундай деди:Агентлик Бош директори ўз интервьюларида холис сўзлаши ва профессионалликни сақлаб туриши, унинг холислиги ва Агентлик Бош директорининг мустақил позицияси шубҳа остига олинмаслиги ва нохолис мамлакатларга Агентликдан сиёсий жиҳатдан суиистеъмол қилиш имконияти берилмаслиги кутилмоқда.

Гроссининг баёнотлари билан боғлиқ мазмунга келсак, Эрон Ислом Республикасининг Халқаро атом энергияси агентлигидаги делегацияси аввалроқ эълон қилган нотада Эроннинг барча ядровий материаллари ва фаолияти агентликка эълон қилинган ва у томонидан тасдиқланган:Эрон ушбу ташкилотдан холислик, профессионаллик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда Эрондаги текшириш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этишини кутмоқда.

Ушбу нотада Эрон вакили яна маьлум қилди:Эрон Ислом Республикаси Агентликка сохта ва ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар асосидаги саволларига жавоб бериш мажбуриятига эга бўлмаса-да, аммо у ихтиёрий равишда барча керакли маълумотларни, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ва ҳамкорлик қилиш учун Агентликка киришни сўраган.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси бироз аввал ўз ҳисоботида хавотир билдирди ва шундай деди:Афтидан, Эрон агентликнинг кузатув ускуналарини қайта ўрнатиш бўйича март қўшма баёнотини амалга оширишни тўхтатган.

Ушбу чораклик ҳисоботда Гросси, шунингдек, Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг тажрибага эга бўлган бир нечта инспекторларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш бўйича ҳаракати агентликнинг текшириш фаолиятини амалга ошириш қобилиятини жиддий равишда бузадиган тарзда амалга оширилганини даъво қилди.

Гроссининг бу конструктив бўлмаган баёнотлари Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги давом этаётган бир пайтда содир бўлмоқда. Шу муносабат билан, Эрон дипломатик тизимининг матбуот котиби ўтган душанба куни Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги бошқа томонларнинг конструктив бўлмаган баёнотлари соясида қолмаслигини эълон қилди.

Ёрлиқ