Эрон президенти: Эрон ва Венгрия алоқалари янада мустаҳкамланади
Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон давлатинининг ташқи сиёсати дўст мамлакатлар билан жумладан Европа иттифоқи билан ҳамкорлик кўламини янада мустаҳкамлаш ва алоқаларни кенгайтиришга асосланган
Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон давлатинининг ташқи сиёсати дўст мамлакатлар билан жумладан Европа иттифоқи билан ҳамкорлик кўламини янада мустаҳкамлаш ва алоқаларни кенгайтиришга асосланган. Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Венгрия президенти Лазло Ковер билан Теҳронда учрашганида Европа иттифоқининг ядровий музокаралардаги таъсирли ролига ишора қилиб, санкциялар ечилганидан кейинги даврда имкониятлардан янада кўпроқ фойдаланиш кераклигини таъкидлаб шундай айтдики, Эрон иқтисодий жиҳатдан буюк мамлакат бўлиб, яхши имкониятларга эгадир. Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон технология ва муҳандислик ҳамда инфратузилмаларни ижро этиш йўналишидаги имкониятлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида Венгрия билан муносиб ҳамкорлик қилиши учун шароит мавжуд. Шунингдек, Эрон президенти терроризмга қарши кураш олиб бориш мавзусига ҳам тўхталиб ўтди. Унга кўра, терроризм жаҳон ва минтақа учун жиддий муаммо ва бош оғриқ бўлиб, ҳеч қайси бир юрт терроризм балосидан омонда қолиши кафолатланмаган.