Россия элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
Россиянинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Россия ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўртасида стратегик мулоқотларнинг олтинчи раунди якуний баёнотида Эроннинг учта Бумусо, катта Танб ва кичик Танб ороллари бўйича келтирилган битиклар туфайли Россиянинг Теҳрондаги элчисиАлексей Дедов, бугун (чоршанба) вазир ёрдамчиси ва Форс кўрфази бўлими бош директори Алириза Энаитий томонидан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва Эрон Ислом Республикасининг ушбу баёнот мазмунига эътироз даражаси Россиянинг Эрондаги элчисига етказилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Форс кўрфази бўлими бош директори ва вазир ёрдамчиси бош директори Россиянинг Теҳрондаги элчиси билан учрашувда Эроннинг учта ороллари Бумусо, Катта Танб ва Кичик Танбнинг Эронга абадий тегишли эканлигини таъкидлади ва Россиянинг бу борадаги позициясини тузатишни талаб қилди.
Россиянинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ислом Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга урғу бериб, шундай деди:Масала имкон қадар тезроқ Москвага етказилади.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирларининг стратегик муҳокамалар бўйича олтинчи қўшма йиғилишининг якуний баёнотида БААнинг учта Бумусо, катта Танб ва кичик Танб ороллари муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари, икки томонлама музокаралар ёки Халқаро Суд орқали, халқаро қонунлар ва БМТ Низомига мувофиқ қўллаб-қувватланган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Чофий аввалроқ Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва Россиянинг Эроннинг учта оролига оид қўшма баёнотини рад этган эди.
Канъоний Чофий қўшимча қилди:Кичик Танб, Катта Танб ва Бумусо деган учта орол абадий Эронга тегишли бўлиб, бундай баёнотлар бериш Эрон ва унинг қўшнилари ўртасидаги дўстона муносабатларга зиддир.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат сиёсатини давом эттиришни таъкидлаб, минтақа тараққиёти ва барқарорлигини минтақа давлатларининг жамоавий масъулияти деб билади.