8 та Эрон банки Россия карталари билан тўловлар тармоғига уланади
(last modified Wed, 13 Nov 2024 12:37:33 GMT )
ноябр 13, 2024 17:37 Asia/Tashkent
  • 8 та Эрон банки Россия карталари билан тўловлар тармоғига уланади
    8 та Эрон банки Россия карталари билан тўловлар тармоғига уланади

Эроннинг 8 банки Россия карталари тўлов тармоғига уланиши, Эроннинг оғир нефти нархининг ўсиши, Эроннинг Арманистонга экспорти 15 фоизга ошгани, Эрон ва Судан ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишув Эроннинг иқтисодий хабарларидандир.

Эрон Марказий банкининг янги технологиялар бўйича вице-президенти Нушофарин Мўъмин Вақфий ҳозиргача Эроннинг 8 банки Россия карталари тўлов тармоғига  (MIR) уланганлигини таъкидлар экан мазкур банкларнинг банк карталари эгалари Россияда ҳам Эронда ҳам харид қилишлари мумкин деб маълум қилди.

Эрон Марказий банкининг янги технологиялар бўйича вице-президенти шунингдек айни пайтда Эроннинг "Шитоб" ва Россиянинг "Мир" тармоқларини уланиш лойҳасининг биринчи босқичини ишга тушириш даражасига етди ва шунга кўра эронлик  сайёҳлар Россиядаги банкоматлардан пул олишлари мумкин бўлади. Иккинчи босқичда россиялик сайёҳлар Эрондаги савдо терминаллардан фойдаланишлари мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон оғир нефт нархи ошди

Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEK)  нефт бозорига оид ойлик ҳисоботида Эрон оғир нефтининг бир баррел нархи октябрь оийда 74 доллар ва 6 сентга етди, бу эса сентябрдаги 73 доллар ва 59 сентга нисбатан 47 сетга ошиб, 0,6 фоизга тенг.

Эроннинг Арманистонга экспорти 15 фоизга ошди

Эрон савдони ривожлантириш ташкилотининг Ўрта Осиё бўйича бошқармаси бош директори Акбар Гудорий жорий йилнинг биринчи яримида Арманистонга экспорт ҳажми 15 фоизга ўсганини таъкидлаб, мақсадга кўра бу мамлакатга экспорт бир миллиард долларга етиши керак деб изоҳлади.

Эрон ва Судан ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун келишув меморандуми 

Судан мамлакати Молия ва Иқтисодий режалаштириш вазири Жаброил Иброҳим Фозилнинг Эрон Ислом республикаси иқтисодий ишлар ва  молия вазири Абдуносир Ҳимматий билан учрашувида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар.