Теҳронда Эрон президентининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон энергетика вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон расмийлари таклифига биноан Теҳронга келган Ўзбекистон энергетика вазири бугун Эрон Ислом республикаси президентининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Муҳаммад Мухбир қўшнилари билан ҳамкорликни кенгайтириш 13-ҳукуматининг асосий ташқи сиёсат стратегияси эканига тўхталиб, маданий яқинлик ва узоқ йиллик тарихий муносабтлари сабабли, Ўзбекистон икки давлатлар ўртасидаги алоқларни кенагйтиришда имтиёзли мавқега эга деб эълон қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти ўринбосари, Муҳаммад Мухбир Эрон ва Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, айниқса транспорт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик салоҳияти жуда юқори эканига тўхталиб Эроннинг саноат тармоқлари электр энергияси, энергетика, транспорт, замонавий технологиялар ва билимга асосланган компанияларидаги ютуқлари қўшма ҳамкорилкнинг янги соҳалаларини белгилаши мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамда Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Уммоннинг иккита муҳим йўлак линиясига эътибор қаратган Муҳаммад Мухбир деди: бу айирбошлаш йўналилшларини аввалгидан кўра фаолаштириш керак, бу орада имтиёзли савдо шартномаларидаги масалалар ўз ечимини топса икки давлат ва минтақа ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга жуда самарали бўлади.
Эрон пперзидентининг биринчи ўринбосари, шунингдек транзит муносабатларини кенгайтириш нуқтаи назаридан икки мамлакат авиакомпаниялари фаоллаши билан рейслар сонини кўпайтириш, Эрон ва Ўзбекистон фуқаролари, хусусий ва иқтисодий сектор фаоллари ўртасида виза расмийлашиши жараёнини осонлаштириш кеарк кдеб маълум қилди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам Эрон ва Ўзбекистон президентиларининг сўнгги икки йилдаги тарихий учрашувларидаги алоқалар чуқурлашганидан дарак беришини таъкилаб Ўзбекистон ва Эрон ислом республикаси президентлари ўз мулоқотларида молиявий-иқтисодий айирбошаш ҳажмини 500 миллион доллардан 1 миллиард долларга ва яқин келажакда эса 2 миллиард долларга етказишга алоҳида урғу бердилар. Икки давлат келишувини амалга ошириш учун ҳам замин яратиши керак деб аниқилк киритди.