Чобаҳордан Евроосиёгача: Эрон, Марказий Осиёнинг савдо эшигидир
(last modified Sat, 31 May 2025 10:33:38 GMT )
май 31, 2025 15:33 Asia/Tashkent
  • Чобаҳордан Евроосиёгача: Эрон, Марказий Осиёнинг савдо эшигидир
    Чобаҳордан Евроосиёгача: Эрон, Марказий Осиёнинг савдо эшигидир

Эрон Чобаҳор портининг стратегик жойлашуви ва кенг транспорт тармоғига таянган ҳолда Марказий Осиё давлатларининг асосий ҳамкорига айланди ва бу минтақа билан савдо ва логистика алоқаларни мустаҳкамламоқда.

Халқаро муносабатлар, хавфсизлик, иқтисод ва сиёсат соҳасидаги ихтисослашган манба бўлган The Diplomat ўз мақоласида қуйидагича ёзди: Пизишгиён президентлиги даврида Эрон Ислом Республикаси Марказий Осиёдаги сиёсатни яққол кучайтирмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур мақолада қайд этилган Эроннинг кенг автомобил ва темир йўл тармоғи Ҳинд океанидаги муҳим портлари билан бирга, Марказий Осиёнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган республикалар билан ҳамкорликда стратегик устунликни таъминлайди.

Бу ҳисоботга асослан, Эроннинг минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналиши савдо алоқларани ва транспорт логистика инфратузилмасини ривожлантиригшга қаратилган бу Эроннинг " Шарққа қараши" стратегиясига мос келади.

Эрон жанубидаги Чобаҳор порти Марказий Осиёнинг денгизга чиқа олмаган мамлакатлари учун Ҳинд океанига кириши эшигидир. Эроннинг кенг йўли ва темир тармоғи жанубидаги асосий портлар билан бир қаторда Марказий Осиё мамлакатларига жаҳон бозорларига уланиш имконини берди. Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон-Туркия каби темир йўл коридори ва мултимодал транспорт йўналишлари Эронни Шарқ ва Ғарбни боғловчи Евроосиё қуруқлик кўпригига айлантирди.

2023-йилда Эрон Тошкентининг "Чобаҳор келиши" га қўлшилиши таклифига рози бўлди. Ўзбекистон ушбу портга махсус омбор ва терминал қуришни режалаштирмоқда. Эроннинг минтақа билан ўзаро савдо ҳажми 1,5 миллиард доллар атрофида бўлсада, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмиини 2 миллиард долларга етказиш ва Турманистон билан 30 фоизга ўсиш каби мақсадлар билан кенгаймоқда. Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 2025-йилнинг май ойидан бошлаб божхона тарифларини пасайтирган эркин савдо келишуви Эрон савдоси учун янги имкониятлар яратади.