апрел 14, 2024 12:39 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари бошлиғи ўз сўзларида " Ё Расуллаллоҳ" кодли " Содиқ ваъда" /Ҳалол ваъда/ амалиёти кечадан бунунгача муваффақият билан якунланди ва барча мақсадларига ҳам эришди деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал Муҳаммад Боқирий Эрон телерадиокоманияси билан суҳбатда, бу амалиётнинг сабаби биз учун умуман қабул қилинмайдиган сионистик режимнинг қизил чизиқларини кесиб ўтиш эди деб айтди.

Генерал Боқирий ўз сўзларида, Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими сиоинстик режим томонидан нишонга олингани ва бу терактда Сурия ҳукуматининг расмий таклифи асосида терроризмга қарши кураш учун бу мамлакатда ҳарбий маслаҳатчиси сифатида бўлиб турган эронликлар шаҳид бўлди ва бу эса Эрон Ислом Республикасининг қизил чизиқларини кесиб ўтиш эди деб эълон қилди.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи " Ҳалол ваъда" амалиёти шундай режалаштирилган эдики бу жиноятни содир этиши учун сионистларга маълумотлар етказиб бериш билан шуғулланадиган ишғол этилган  Фаластин чегарасидаги Жабалушшакл баландликларидаги бу режимнинг катта информацион маркази ҳамдам Дамашқдаги Эрон элчихонаси консуллик бўлимини нишонгатолиш учун F-35 қирувчи самолётлари учирилган Новатим ҳаво базаси сезиларли даражада нишонга олинди ва уларни ишдан чиқишига олиб келди деб қўшимчп қилди.

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби раиси сўзларинг бошқа қисмида,  " Ҳалол оваъда" амаилёти якунланганини маълум қилиб бизнинг фикримизча бу амалиёт тўхтатилди ва бу амалиётни давом эттириш нияти йўқ, аммо агар сионистик режими Эрон Ислом Республикасига қарши бизнинг тўпоғимизга ёки Суриядаги мамлакатимизша тегишли  марказларга ёки бошқа жойларга ҳужум қилса, кейинги амалиётимиз анча катта бўлади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ