Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ҳизбуллоҳ тирик ва янада мустаҳкамланиб -ўсиб бормоқда
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ливандаги Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раиси шаҳид Сайид Ҳошим Сафиуддин шахсиятига бағишланган мурожаатида Ҳизбуллоҳ тирик ва ўсиб бормоқда ва ўзиниг тарихий ролини ўйнамоқда деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар беришича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий қаршилик фронтининг азиз ёшларига мурожаатида, Ҳизбуллоҳнинг ижроия кенгаши раиси жаноб Сайид Ҳошим Сафиуддин /ризвонуллоҳи алайҳ/ шахсига ҳурмат бажо келтириб, бугунги кунда Ҳизбуллоҳ Ливаннинг энг кучли ҳимоячисидир ва узоқ вақтдан бери Ливанни бўлиб ташлашни мақсад қилган сионистик режим тамагирлиги ва жиноятларига қарши энг кучли қалқондир деб эълон қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбарининг мурожаати матни қуйидагича: I
بسم الله الرّحمن الرّحیم
Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим
Сайид, рошид мужоҳид ва фидоий, Сайид Ҳошим Сафиуддин /ризвонуллоҳи алайҳ/ қаршилик шаҳидлари сафига қўшилди ва яна бир порлоқ юлдуз муқаддас даргоҳ /Қуддус/ йўлида жиҳод осмонини зийнатлади.
Бу шаҳид Ҳизбуллоҳнинг энг кўзга кўринган шахсларидан бири ва жаноб Ҳасан Насруллоҳнинг доимий дўсти ва ҳамроҳи эди.
Ҳизбуллоҳ у каби етакчиларининг чора -тадбирлари ва жасорати билан Ливанни парчаланиш хавфидан қутқара олди ва шафқатсиз ва золим режим армиясининг баъзан Байрутгача бўлган тажовузкор ҳаракатлари ва таҳдидини бартараф эта олди.
Насруллоҳ ва унинг саркардалари ва мужоҳидлари жасорати ва фидойлиги ва ўқи Литани, Тир ва ўша ҳудуддаги бошқа шаҳарларнинг жанубини босиб олиш ва уни босиб олинган Фаластинга қўшиб олиш хавфини бартараф этди ва у ўша давлатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун Ҳизбуллоҳнинг жонини, мулкини ва қимматли обрўсини майдонга олиб чиқди ва босқиничи ва жиноятчи сионистик режимни мағлуб этди.
Бугунги кунда афтидан, ҳозирги вазиятда Насруллоҳ ва Сафиуддин каби етакчилар йўқлар, аммо уларнинг руҳи ва етакчилиги майдонда мавжуд бўлиб, Ливан ва унинг ҳимоясиз халқини ҳимоя қилади.
Бугунги кунда ҳам Ҳизбуллоҳ Ливаннинг энг кучли ҳимоячиси ва узоқ вақтдан бери Ливанни бўлиб ташлашни мақсад қилган сионистик режим тажовузига қарши энг кучли қалқондир. Душманлар Ҳизбуллоҳнинг Ливан учну фидокорона ролини инкор этишга ҳаракат қилади. Ливанга хайирхохлар бу ёлғон баёнотни ўз бўғзидан эшитишига йўл қўймасликлари керак.
Ҳизбуллоҳ тирик ва ўсиб бормоқда ва ўзининг тарихий ролини ўйнайди. Эрон Ислом Республикаси ҳар доимгидек Қудс мужоҳидлар ва Фаластинни босиб олган жиноий тўданинг ишғолига қаршилик кўрсатагаётганларга ёрдам беради./ Биизниллоҳ- Аллоҳ хоҳласа/
Мен ҳам ҳабибимиз ва азизимиз Сайид Сафиуддиннинг оиласи, яқинлари ва қаршиликнинг барча жабҳаларидаги курашчиларга ҳамдардлик билдираман.
و السلام علی عباد الله الصالحین
Вассалому ало ибодиллоҳиссолиҳин.
Сайид Алий Хоманаий
1403 йил 3 обон