Марказий Осиёда савдо сотиқнинг кенгайиши билан бирга Эроннинг иқтисодий ўсиши/ иқтисодий хабарлар/
(last modified Sun, 24 Nov 2024 09:18:53 GMT )
ноябр 24, 2024 14:18 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда савдо сотиқнинг кенгайиши билан бирга Эроннинг иқтисодий ўсиши/ иқтисодий хабарлар/
    Марказий Осиёда савдо сотиқнинг кенгайиши билан бирга Эроннинг иқтисодий ўсиши/ иқтисодий хабарлар/

Жорий йилнинг биринчи яримида яъни 21 март ойидан 21 сентябргача Эроннинг иқтисодиётини ўсиши, Теҳронда 151 хорижий компания иштирокида 2 та йирик минерал кўргазманинг бошланиши ва Эрон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажмининг 10 баробар ўсиши, Эроннинг янги иқтисодий янгиликлардандир.

Эрон Ислом республикаси иқтисодий ишлар ва молия вазирлигининг келажакдаги тадқиқотлар, моделлаштириш ва иқтисодий ахборотни бошқариш бошқармаси директори Иброҳим Сиёмий  жорий ҳижрий шамсий 1403 йил /21 март кунидан 23 сентябргача/  6 ойида Эрон иқтисодий ўсишининг ижобий бўлганига диққат қаратган ҳолда, Халқаро ташкилотнинг бу йилги Эрон иқтисодий ўсиши башорат қилгани 3,3 дан 4 фоизни ташкил этади деб изоҳлади.

Теҳрон шаҳрида 151 та хорижий компаниялар иштирокида 2 та йирик минерал кўргазмалар бошланди 

Эрон Ислом республикасининг тоғ-кон саноати, минерал саноат, тоғ-кон машиналари ва ускуналари, йўл қурилиши ва тегишли саноатнинг 18-кўргазмаси мамлакатнинг метафо, металлургия /пўлат, тоғ-кон саноат зарб ва ишлов бериш, қолиплаш, қуйиш/ 21-халқаро кўргазмаси билан биргаликда 151 та хорижий компания иширокида 23 ноябр шанба куни Теҳрон халқаро кўргазмасининг жорий жлйида 3 кун давомида бўлиб ўтади.

Евроосиё эркин савдо битимини амалга ошириши билан Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо кенгайтирилади 

Қозоғистон республикасининг Теҳрон шаҳридаги элчиси Онталаб Уналбаев Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти етакчиси Муҳаммадали Деҳқон Деҳнавий билан учрашганида Эрон ва Қозоғистон ўртасида портлар орқали юкларни транзит ташишни ривожланириш ва бу давлатнинг Эронга темир йўл линиясини йўлга қўйишга алоҳида урғу берди.

Эрон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 баробарга ошган 

Тожикистоннинг Эрондаги элчиси ўз сўзларида, 2019-йилдан бери икки давлат ўртасидаги товар айирбошаш ҳажми қарйиб 10 баробар ошди, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир миллиард долларга етказиш имконияти мавжуд деб маълум қилди.