Сионистик режимнинг шафқатсиз табиати ва Ғазо бўлгасидаги оилаларнинг парчаланиши
-
Сионистик режимнинг шафқатсиз табиати ва Ғазо бўлгасидаги оилаларнинг парчаланиши
Сионистик режим армияси Ғазода тинч аҳолига қарши ўта вайрон қилувчи бомба ёрдамида даҳшатли жиноятлар содир этмоқда.
Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида бегуноҳ болалар ва уларнинг оилалари ўз уйларида нишонга олинмоқда. Уларнинг бўлаклаланган жасадлари яқин атрофдаги уйларнинг томларига ташланган. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу даҳшатли саҳналар 2023-йил октябр ойидан бери давом этаётган, асосан болалар ва аёллар қурбонига айланган шафқатсиз геноциднинг бир қисмидир. 2023-йил 7-октябрдан бошлаб сиоинстик режим АҚШ кўмагида Ғазо секторида кенг кўламли геноцидни бошлаб юборди ва бу қирғин 168 мингдан ортиқ шаҳид ва ярадор бўлди. Шаҳидларнинг аксарияти болалар ва аёллар бўлиб бедарак йўқолганлар сони 11 мингдан аҳм ошган.
Фаластинлик фаоллар ва журналистлар томонидан қайд этилган ҳайратланарли саҳнада, сионистик режим армиясининг жуда кучли бомбалар ёрдамида шиддатли бомбардимон қилишлари натижасида фаластинлик болаларнинг жасадлари Ғазо шаҳрининг марказидаги Ярмук маҳалласида бир уйнинг томига ташланган. 2023-йл 7-октябридан бери Ғазода фаластинликлар тинимсиз геноцид жиноятнинг ёрқин рамзи бўлган саҳна. 2024-йил 23-октябрда АҚШдаги Гарвард униевритети томидан тадқиқот нашр этилди ва бу тадқиқот сионистик режим армияси Ғазога ҳужумларида ўзининг юқори бузғунчи кучи билан танилган АҚШнинг Mark 84 бомбаларидан фойдаланганини тасдиқлайди.
Фаластин ҳукуматининг Ғазо бўлгасидаги ахборот базаси директорининг хабар қилишича. Ғазо секторида ҳар куни 32 нафар бола ва 22 нафар аёл шаҳид бўлади. Бу эса сионистик режимнинг шафқатсиз табиатини кўрсатувчи ҳайратланарли статистикадир.