Ғазо бўлгасида 18 мингга яқин бола шаҳид бўлди
-
Ғазо бўлгасида 18 мингга яқин бола шаҳид бўлди
Ғазо Сектори соғлиқни сақлаш бош директори Мунир Ал-Барш сиоинстик режимнинг Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери 18 мингга яқин фаластинлик боланинг шаид бўлганини маълум қилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш Бош директори Мунир Ал-Баррашнинг маълумотларга асосан сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошлананидан бери 17 минг 954 бола ва 12 минг 365 аёл шаҳид бўлди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ғазо бўлгаси соғлиқни сақлаш бошқармаси бош директори ушбу статистик маълумотларни эълон қилар экан, Халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш соҳасини сақлаб қолиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чоршанба кунги эълонига кўра, 2023-йил 7-октябрдан бери сионистик режим қўшинларининг ушбу секторга уюштирган ҳужумлари оқибатида 51 минг 305 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
Фаластин тиббиёт муассасаси, шунингдек, сионистик режим армиясининг Ғазога уюштирган ҳужумларида жароҳат олганларнинг умумий сони Ғазо секторида уруш бошланганидан бери, 117 минг 96 нафарга етганини маълум қилди.