АҚШнинг эронликларга қарши санкциялар ва максимал босим сиёсати давом этмоқда
-
АҚШнинг эронликларга қарши санкциялар ва максимал босим сиёсати давом этмоқда
АҚШ ҳукумати ўз дипломатиясининг икки стандартли сиёсати ва Жо Байден ҳукуматининг босими билан мос раившда Эрон нефтини ташқи бозорларга олиб чиқишга муҳим рол ўйнайдиган 35 компания ва кемаларга қарши санкуиячлар қўллаганини эълон қилди.
Вашингтоннинг иқтисодий уруш уйи ролини ўйнаётган АҚШ Молия вазирлиги куни кеча Эронга қарши макисмал босим сиёсатига мос равигда бугунги кунда АҚШ Эрон нефтини ташқи бозорларга олиб чиқишда муҳим рол ўйнаётган 35 та компания ва кемаларга қарши санкциялар қўлламоқда. Ушбу ҳаракат мазкур мамлакатнинг нефт секторига кўп харажатларни келтириб чиқаради деб маълум қилди.
АҚШ Молия вазирлиги нефтан тушадиган даромадлар Эрон ядровий дастур учун зарур ресурсларни таъминлайди, илғор учувчисиз учоқлар ва ракетларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва Эронга боғлиқ қўшинлар фаолиятини доимий равишда молиявий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди деб даъво қилди.
2018 йил май ойида АҚШ бир томонлама ва ноқонуний равишда Комплекс ҳаракатар режасидан чиқди ва Эронга қарши энг қаттиқ санкцияларни қўллади.
АҚШ Демократик президенти Жо Байден маъмурияти ҳам турли баҳоналар билан дипломатия ва босимнинг икки томнлама ёндашуви асосида бу санкцияларни давом эттиришда Эронга санкция жорий қилди.
АҚШинг "National Interest" таҳлил маркази сўнгги бир неча йилдаги макроиқтисодий тенденциялар Эрон фойдасига бўлганини билдирган ҳисоботида, энергия ахборот агенлигига биноан, Covid-19 пандемияси туфайли Эрон хом нефтининг ўртача йиллик нархи 2020 йилдаги 29 доллардан 2022 йилда 84 долларгача кесикн ошган деб таъкидлади.
АҚШнинг нефт нархига таъсири чекланганлиги туфайли, нархларнинг ошиши Эронга нефт сотиш ва бир вақтнинг ўзида кўпроқ фойда олиш имконини берди чунки Жо Байден маъмурияти санкцияларни амалга ошира олмади.