Ислом Инқилоби олий раҳбари: қўшнилар билан муносабатларни кенгайтириш Эроннинг қатъий сиёсатидир
(last modified Thu, 20 Feb 2025 07:14:14 GMT )
феврал 20, 2025 12:14 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: қўшнилар билан муносабатларни кенгайтириш Эроннинг қатъий сиёсатидир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: қўшнилар билан муносабатларни кенгайтириш Эроннинг қатъий сиёсатидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш Эрон Ислом республикасининг қатъий сиёсати эканлигини маълум қилдилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасининг хабар қилишича, кеча чоршанба оқшомида Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Теҳронда бўлиб турган Қатар амири Шайх Тамим бин Халифа ол Соний ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганларида, Эрон ҳукуматнинг эълон қилган сиёсатларидан бири қўшни давлатлар билан муносабатларни кенгайтиришдир ва Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бу соҳада ҳам хайрли ишлар қилиниб, катта натижаларга эришилди деб айтдилар.

Ислом Инқиоби олий раҳнамоси бу учрашувда, Эрон ва Қатар ҳукуматлари томонидан Теҳронда тузилган келишувлар ҳар икки  давлат учун фойдалп бўлиши ва ҳар икки томон ҳам қўшничилик бурчларини аввалгидан кўра, кўпроқ бажаришига умид билдирдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек  Қатар амирининг минтақавий масалаларга доир баёноларига ҳам тўхталиб, Эрон Ислом республикаси Қатарни дўст ва қардош мамлакат сифтида билади. Бироқ Эроннинг Жанубий Кореядан Қатарга ўтказилган талабларини қайтариш каби масала ҳалигача ноаниқ ва ҳал этилмаган бўлса-да бу соҳада тузилган келишувни амалга оширишдаги асосий тўсиқ ҳам АҚШдир деб таъкидладилар.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа ол Соинй ҳам бу учрашувда Ислом Инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий  билан учрашишдан мамнунлигини билдириб, Эрон Ислом Республикасининг дунё мазлумлари ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги позицияларини юқори баҳолади.

Қатар амирлиги ҳам Ислом Инқилоби Раҳбарига мурожаат қилиб Жаноб олийларнинг Фаластин халқи билан бўлган мавқеларингиз ҳеч қачон унутилмайди деб қўшимча қилди.