Доналд Трампнинг асоссиз давъоларига Эроннинг қатъий жавоби: сен Эрон халқини билмайсан
(last modified Sun, 18 May 2025 11:15:45 GMT )
май 18, 2025 16:15 Asia/Tashkent
  • Доналд Трампнинг асоссиз даъволарига Эроннинг қатъий жавоби: сен Эрон халқини билмайсан
    Доналд Трампнинг асоссиз даъволарига Эроннинг қатъий жавоби: сен Эрон халқини билмайсан

Эроннинг юқори мартабали мулозимлари АҚШ президентининг минтақага сафари чоғида айтган сўнги сўзларига кескин жавоб қайтариб, бу даъволарни нафақат асоссиз, балки унинг Эрон ва минтақа ҳақиқатларидан чуқур бехабарлигини ҳам кўрсатади, деб эълон қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп минтақага яқинда қилган сафарида, Эронга оғзаки ҳужумлари билан ОАВ эътиборини жалб этишга уринди, аммо Эрон Ислом республикаси рсамийларининг қатъий жавоблари ва халқнинг кенг миқёсдаги муносабати, кучли Эронга нафақат бу даъволар таъсир қилмаслиги балки ҳар қандай психологик урушни ҳамжиҳатлик ва уйғунлик билан зарарсизлантира олишларини кўрсатди.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  кеча мамлакат ўқитувчилари билан учрашувида АҚШ президентининг баёнотларини паст савияли ва шармандали сўзлар сифатида ҳисоблаб. АҚШ кучидан тинчлик учун эмас. балки Ғазо бўлгаси қирғини ва урушни қўзғатиш учун фойдаланмоқда, деб маълум қилдилар.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ҳам Эроннинг Кирмоншоҳ вилояти халқи олдида сўзлаган нутқида Доналд Трампнинг даъволарига ишора қилиб. сиз /АҚШ/ ИШИДни қўллаб қувватладингиз, энди бизни уруш  қўзғатувчимиз деб айтяпсизми? сионистик режим болалар ва аёлларни ўлдиради, лекин сиз инсонийлик ҳақида гапириб даъво қиляпсиз" деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам Индонезияда бўлиб ўтган Исломлараро кенгашлари саммитида АҚШ президенти Трампнинг баёнотларини " алдашдан дарак берувчи эканлигини тилга олиб,  Фаластин қаршиликлари минтақа хақларининг қалбида ва ҳеч бир даъво бу ҳақиқатни ўзгартира олмайди, деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи сионистик режимнинг Ғазо секториаги жиноятларга тўхталиб, Трамп 10 минглаб одамларни ўлдирган сионистик режим экан фактларни бузиб кўрсатиб, Эронни таҳдид сифатида кўрсатмоқчи, деб маълум қилди.