Қозоғистонда экстремизмни кенгайиб бориши кўп хавотирланишларга сабаб бўлмоқда
Қозоғистон республикаси Ички ишлар вазирлиги масъуллари камбағаллик ва етарли даражада билим ва илмга эга бўлмаслик бу мамлакат ёшларини экстремистик гуруҳларга қўшилишларининг асосий сабабларидан экан деб эълон қилишмоқда.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги масъулларидан бири Давлат Аброев халқ хусусан ёшлар ўртасида диний илм -билим даражасинини қуйи эканлиги мамлакатда ёшларни экстремистик гуруҳларга қўшилишининг асосий сабабидир деб маълум қилди.
У ўз сўзларида ёшларни экстремистик оқимларга қўлишилишининг бошқа сабабларидан ижтимоий муаммолар эканлигига тўхталиб, экстремистик гуруҳларнинг аксарият аъзоларини 25- 30 яшар ёшлар ташкил қилишмоқда деб айтди. Унга кўра, бу кишилар камбағал оилаларда воя етганлар ҳамда ўрта ва олий ўқув юртларда таълим олишгани йўқ ва қамоққа олинганича ҳам ҳеч қандай аниқ иш жойга эга бўлишмаган.
Экстремистик гуруҳларни кўпайиши борасидаги факт- даллилар Марказий Осиё республикларига ҳоким бўлган ҳукуматларни ҳам , аксарият аҳолиси мусулмон бўлган халқнинг диний шароити ва масалаларига эътиборсизлик кўрсатишаётганлигидан далолат бермоқда. Ҳаққатан ҳам Маркаий Осиё давлатлари хусусан Остона давлати раҳбарларининг иқтисодий вазиятга эътиборизлиги ва кам эътибор кўрсатишлари бу мамлакатлар ёшларини экстремистик оқимларга аъзо бўлишларига олиб келмоқда Ушбу мамлакатларда диний ва мазҳабий доиралар ва марказлар ва вазиятини чекланганлиги туфайли нотўғри тушунишлар ва хусусан дин борасидаги нотўғри қарашлар шакланади ва айни шу масала ёшларни экстермистик гуруҳлар, ваҳоббийлик каби адашган оқим ва ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлишлари ва юз келтиришининг асосий омилига айланмоқда.
Ёшларни экстремистик гуруҳларга аъзо бўлишлари Марказий Осиё хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Ўтган бир неча йил ичида, бу мамлакатлар раҳбалари ҳозирги оғир вазиятдан чиқиш йўлини кўриб чиқишмоқда. Бу масала ҳозирги вазиятни олдини олиш учун кўп харажатлар қилиш маъносидадир. Ушбу вазиятни ўзгартириш ва ишларни хавфли оқимларга қўшилиб қолишларини олдини олиш учун Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари экстремистик ва терроризмга қарши кураш мақсадида ўзларининг ободонлаштириш бюджетидан харажат этишаётгани айтилади. Ободонлаштириш лойиҳаларини ижро этишга қаратилган Марказий Осиё республикаларининг даромадлари бошқа йўналишда сарфланади ва бу масала мазкур мамлакатларда ободонлаштириш лойиҳалари ва ишларини ижро этилмай қолишига сабаб бўлади.
Остона давлатининг масъулалари шунингдек ёшларнинг саводсизлиги уларни экстремистик гуруҳларга қўшилишларини бошқа сабаблари эканлигини таъкидлашмоқда. Остона давлати масъулларига кўра, ишсиз ва саводсиз киши енгиллик билан адашган ва экстремистик гуруҳларга қўшилиши мумкин. Бу масалани бутун минақа ва ҳатто жаҳон миқёсида ҳам шоҳид бўлишни имкони бор. Мазкур масаланинг ёрқин мисоли Европа ва Африка мамлакатларида ваҳоббийлик каби хавфли ва адашган оқим ва такфирий террорчилик ИШИД гуруҳини фоалиятларидир. Бундай такфирий ва террорчилик гуруҳларга қўшилаётганларни аксарияти саводсиз ёшлардир.
Марказий Осиё республикалари орасида ваҳҳобийлик ва ИШИД террорчилик гуруҳларнинг энг кўп ҳомийлари ҳам Қозоғистонда мавжудлиги айтилади.
Шу сабаб сўзи йилар ичида Қозоғистон қамоқхоналари бундай экстремистик ва террорирчилик гуруҳлар тарафдорлари ва аъзолари билан тўлган. Қозоғистон диний доирасини ушбу жараённи кенгайишини олдини олиш учун қамалганларни таълим тарбия бериш мақсададаги барча дастурлари билан бир пайтда, бундай оқимлар ёшларни жалб этишни давом эттирмоқда.
Қозоғистон мусулмонлар идораси бу мамлакатнинг ҳар бир қамалганига диний таълим бериш мақсадида бир нафар руҳонийни ишга олганлиги ва улар экстремистик оқимларга кириб қолган кишиларни ислоҳ этишга вазифадор этилганганлигини маълум қилди.
Қозоғистон мусулмонлари идораси шунингдек жорий милодий йилларда экстремистик гуруҳларга қўшилган 180 нафарни ҳақиқий исломга қайтарганлигини иддао қилган.
Айни пайтда экстремистларни ислоҳ қилиш учун мўлжалланган 67 та муассасада Қозоғистон мусулмонлари руҳонийлар идораси томонидан тайин этилган махсус гуруҳ томонидан яна 400 нафар таълим тарбия берилмоқда ва ислоҳ этилмоқда.
Айтиш керакки илк марта 2000 чи йили Қозоғистонда террористик ва экстремистик хатти ҳаракатларда айбланган қамалган шахс маълум бўлганди. Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларида коммунистик тузумни 70 йил давомида ҳукумат қилганида ишора қилиб, ислом дини борасида маълумотлар ҳам бу мамлакатлар халқлари орасида анча камайганлигига ҳам шубҳа йўқ.
Зиёли ва огоҳ руҳонийлар фаолияти билан Қооғистонда экстремистик ҳаракатлар хусусан ёшларни нотўғри ва адашган оқимларга қўшилишиларини олдини олиш муяссар бўлади деган умидлар ҳам мавжуд.