Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг Меҳнат куни ва ўқитувчилар куни муносабати билан мурожаатлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99402-Ислом_Инқилоби_Олий_раҳбарининг_Меҳнат_куни_ва_ўқитувчилар_куни_муносабати_билан_мурожаатлари
Эрон Ислом Инқилоби Олий раҳбари дедилар: азиз Эрон, Аллоҳнинг марҳамати билан Эрон -Ислом ўзлигининг чегараларини чизиб, уни юрт ёшлари онгига ва қалбида имкон қадар тарбияси ва ўқитувчилар қўли билан сингдириб, халқ меҳнати самараси бўлган меҳнаткашлар истеъмолига устувор аҳамият бериб тараққиёт ва камолот чўққилари сари қадам ташлайди.
(last modified 2026-05-02T11:13:56+00:00 )
май 02, 2026 16:11 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг Меҳнат куни ва ўқитувчилар куни муносабати билан мурожаатлари
    Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг Меҳнат куни ва ўқитувчилар куни муносабати билан мурожаатлари

Эрон Ислом Инқилоби Олий раҳбари дедилар: азиз Эрон, Аллоҳнинг марҳамати билан Эрон -Ислом ўзлигининг чегараларини чизиб, уни юрт ёшлари онгига ва қалбида имкон қадар тарбияси ва ўқитувчилар қўли билан сингдириб, халқ меҳнати самараси бўлган меҳнаткашлар истеъмолига устувор аҳамият бериб тараққиёт ва камолот чўққилари сари қадам ташлайди.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо  Хоманаийнинг меҳнат куни ва ўқитувичлар куни муносабати билан мурожаатлари матни қуйидагича:

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Урдибиҳишт ойининг 11 ва 12 кунлари ишчи мақоми ва ўқитувчи мақоми улуғланган кунларидир. Ўз-ўзидан ўринли ва тўғри бўлган тил ва рамзий тасбиҳдан қатъи назар , ҳар қандай давлатнинг тараққиёти, илм ва амалининг икки қанотли гаровидир.

Ушбу мақсадни амлга оширишнинг биринчи босқичида ўқитувчи рол ўйнайди. Унинг зиммасига билим ўргатиш, кўникмаларни юксалтириш, келажак авлоднинг дунёқарашлари ва шахсини шакллантиришнинг муҳим қисмидир. Ҳар бир ўқитувчи билан бирга ўсадиган ўқувчилар, талабалар ва билим изловчилар. Яқин келажакда улар ўрганган кўникма  ва билимларини амалда қўллацдилар ва эҳтимол, ўқитувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва нутқини турли шароитларда, иссиқ оила даврасидаги иш жойи ва кўчада акс эттирадилар.

Қолаверса, иш жойи уйлар идоралар, бизнес бўлинмалар ва масжидлардан фермер хўжаликлари. устахоналар, фабрикалар, конлар ва кўплаб хизмат кўрсатиш ишларига қадар бўлган мамлакатни қамраб олган кенг кўламли саҳнадир. Ҳар қандай катта муваффақиятнинг таянчи ҳисобланган меҳнат ва фидоийликниннг икки жиҳатдан бу кенг майдон қанчалик фойдали бўлса, мамлакат тараққиёти шунчалик кўп ва яхшироқ таъминланади.

Бизга маълумки, меҳнаткаш ўз фидоийлиги, эзгу ишлари билан баъзан шундай даражага эришадики, худди ўқитувчи ва унинг меҳрибон қўлидек, унинг қобилияти ва бадиий қўлини шукроналик билан ўпишга арзийди. Бу албатта. ҳар бир инсоннинг биринчи тарбиячилари, яъни ота -онасининг бағридан, сўнгра устоз ҳузурида англаб етадиган нарсадир.

Энди Эрон Ислом республикаси қирқ етти йилдан ортиқ курашдан сўнг ўз тараққиёти ва камолотининг душманларига қарши ҳарбий жангда илоҳий иноятга таяниб, ўзининг ажойиб имкониятларини дунёга исботлаган бўлса, иқтисодий ва маданий жиҳод босқичда ҳам уларни маъюс қилиши ва мағлуб этиши керак.

Ўқитувчилар маданий курашнинг энг самарали бўғини, ишчилар эса иқтисодий курашнинг энг самарали элементлари бўлади. Шу даражадаки, бу иккинчи маданий ва иқтисодий соҳанинг таянчини ташкил қилади, дейиш мумкин. Шунинг учун, улар ўз фаолияти учун маош оладиган ишдан ташқари, ўзларининг аниқ лавозимларининг муҳимлигини яхши билишлари керак.

Шу билан бир қаторда шуни таъкидлаш керакки, ҳар йили ёки вақт-вақти билан ўтказиладиган лингвистик байрамлар, гарчи ўринли бўлса-да, аммо бу икки гуруҳнинг саъй -ҳаракатларини қадрлаш бундан кўра чуқурроқ қва амалийроқ бўлиши шарт. Қадрли Эрон халқи майдон ва кўчаларда бўлиш орқали ўз мамлакати ҳарбий кучларини муносиб қўллаб-қуватлаганидек, ўқитувчилар ва ишчиларга ёрдам беришда ҳам кучли ёрдам кўрсатиш мақсадиа мувофиқ деб ҳисоблайман.

Шу билан бирга, мактаблар ва университетлар маъмуриятида талабаларнинг оилалари ва талабалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш керак. Ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилишни биринчи ўринга қўйиб, самарали меҳнат қилаётган ишчиларни ҳам қўллаб-қувватлашашимиз керак. Хусусан, зарар кўрган бизнес эгалари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлинмаларида бўлсин, ишдан бўшатиш ва ишчи кучини ажратишгдан иложи борича қочиш ва ҳар бир ишчининг иши ҳаққини ўша ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бирлигиниг бойлиги деб биладилар ва албатта ҳурматли ҳукумат ва хайрия ҳаракатини имкин қадар қўллаб-қувватлашиш керак.

Кўп  йиллик саъй -ҳаракатларидан сўнг ҳарбий куч сифатида пайдо бўлган азиз Эронимиз, Аллоҳнинг марҳамати билан Эрон-исломий ўзлигининг чегараларини чизиб, уни маърифатпарвар ва ўқитувчилар орқали имкон қадар шу юрт ёшлари онги ва қалбига сингдириш ва меҳнаткаш Эрон меҳнаткашларининг саъй-ҳаракатлари самараси бўлган  ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотгни истеъмол қилишга устувор аҳамият қаратиш орқали эришилади. Бу албатта, сарваримиз /Алоҳ уни қайтишини тезлаштирсин/ дуолари ва воситачилиги билан яхшироқ аа тезроқ амалга оширилади.  بِاِذن‌الله تعالی. والسّلام علیکم و رحمت‌الله و برکاته.