Қирғизистонда Россия ҳарбий базаси фаолияти муддатининг узайтирилиши
(last modified Wed, 01 Feb 2017 07:39:58 GMT )
феврал 01, 2017 12:39 Asia/Tashkent

Бишкек шаҳри яқинидаги Россия ҳарбий базасининг фаолият  муддати яна 15 йилга узайтирилди.

Москва ва Бишкек ӯртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳақида имзоланган келишув шартлари Россиянинг Қирғизистон ҳудудидаги барча ҳарбий бӯлинмаларига жорий қилинади.

Ҳарбий ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув Россия ва Қирғизистоннинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорликларининг қонуний асосидир. Ӯзаро келишувга асосан Қирғизистон ҳудудида ҳозирча мавжуд бӯлган Россиянинг ҳарбий кучлари  мамлакатда 15 йилгача фаолият юритиш ҳуқуқига эга бӯлишди. Бу ҳужжатнинг олдинги худди шундай келишувлардан фарқи шундаки, унга кӯра Россия белгиланган муддатда Қирғизистондаги ҳарбий кучлари  сонини кӯпайтира олмайди. Шунингдек, ҳужжатда Россиянинг Кант шаҳридаги ҳарбий аэродром, Чолдевор қишлоғидаги ҳарбий кучлар билан алоқа маркази, Иссиқкӯл ҳудудидаги ҳарбий денгиз илмий тадқиқот маркази, шунингдек  Мойлисув  минтақасидаги кичик ҳарбий база каби ҳарбий объектлари бир ҳарбий бирлик сифатида тилга олинган ва келишув шартлари уларнинг барчасига бирдек жорий қилинади.

2013 йилнинг апрел ойида Россия Давлат Думаси томонидан Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорликларини кучайтириш тӯғрисидаги тегишли давлатлар аро келишувлар ратификатсия қилинди. Кейинги йилларда Қирғизистонда Россия ҳарбий кучлари ана шу ҳуқуқий ҳужжат асосида  фаолият юритар эди.Айнан шу ҳужжат асосида   Россия Қирғизистоннинг Кант ҳарбий базасидаги фаолияти муддатини 2032 йилгача ва Тожикистондаги 201-двизияси фаолиятини 2042 йилгача узайтиришга муваффақ бӯлди.

ххххххххххххххххххххх

Қирғизистон билан ҳарбий ҳамкорлик тӯғрисидаги келишувга мувофиқ Россия бу мамлакатга турли йӯналишдаги ҳарбий кӯмаклар етказиш мажбуриятини олган. Ҳарбий тажҳизотлар, ҳарбий ҳаво кучларидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво транспорти воситалари, зирҳли ҳарбий машиналар, ҳаво ҳужумларидан мудофаа қуроллари ҳамда ҳарбий самолётлар шулар жумласидандир. Қирғизистонга етказилиши кӯзда тутилган ҳарбий кӯмаклар руйхатидан Россиянинг минтақадаги ҳарбий ҳузури Москва учун нақадар муҳим эканлигидан кӯриниб турибди. Шунингдек,  бу руйхат Марказий Осиё жумҳуриятлари, Жумладан Қирғизистоннинг Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишидан кӯзлаган мақсадларининг нақадар салмоқли эканлигини ҳам намойиш этади.

Бу пайтгача Россиянинг Марказий Осиё  жумҳуриятлари билан ҳарбий ҳамкорликдан кӯзда тутган қисқа муддатли мақсадлари Афғонистондаги хавфсизлик вазияти ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш дея таърифланарди. Эндиги ҳамкорликлар эса минтақада руй бериши эҳтимоли бӯлган   бунданда улканроқ, кенг миқёсли ва пухта режалаштирилган таҳдидларга қарши қаратилган. Афғонистондан тортиб, Марказий Осиё жумҳуриятларигача тарқалган экстремистик гуруҳларнинг фаолияти ана шу жиддий таҳдидларнинг бир намунасидир. Украина масаласида Ғарб билан Россия ӯртасида  катта ихтилофлар вужудга келган чоғи можароларда мувозанатни сақлаш учун Москва Марказий Осиё жумҳуриятларининг қӯллаб-қувватлашига эҳтиёж сезарди. Шу сабабли у минтақа  мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликларини янада мустаҳкамлади.

Россиянинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси, шунингдек собиқ Совет Иттифоқи жумҳуриятлари махсус мавқеъга эга. Бу мамлакатларни Москва яқиндаги хорижий давлатлар деб атайди ва бундай мамлакатлар билан яхши муносабатлар ӯрнатиш Россия ташқи сиёсатининг афзал йӯналиши ҳисобланади.

Маълумки,  Россия бугунги кунда халқаро сиёсат майдонининг асосий ӯйинчилари билан ӯзининг муносабатларини қайта кӯриб чиқиш, янгилаш ва мустаҳкамлаш учун халқаро миқёсда муносиб шарт-шароит вужудга келтиришга  ҳаракат қилмоқда.

Москва давлатининг мулозимлари Марказий Осиё ва Кавказ жумҳуриятлари билан ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни сақлаб қолиш ва уларни янада такомиллаштиришга қилган ҳаракатлари ана шу йӯлдаги дастлабки қадамлардир. Россиянинг 2032 йилгача Қирғизистонда ва 2042 йилгача Тожикистонда  ҳарбий ҳузури ҳақидаги келишувларнинг имзоланиши эса ана шу самарали ҳамкорликларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган.