Қозоғистонда экстремизмга қарши кураш янада кучайтирилмоқда
Қозоғистон боз вазири минтақа ва жаҳон миқёсида экстремизм ва терроризмни ошиб боришидан қаттиқ хавотирланиш билдирди.
Ў ўз сўзларида Остона давлати ушбу ёвуз оқим ва жараёнга қарши курашни кучайтириш қарорига келган деб эълон қилди
Қозоғистон бош вазири бу борада диний ишлар вазирлиги ва маданий жомеасига ҳар қандай экстремистик ва террорчилик фаолиятларни олдини олиш учун лозим чора тадбирларни кўриб чиқишлари ва ҳақиқий ислом борасида халқ огоҳлиги савиясини оширишлари учун фаолроқ амал қилишларини буюрган.
Нотинчликлар қаршисида Марказий Осиёдаги бошқа республиклари билан таққослананда Қозоғистон мамлакати камроқ таҳдидларга юз маюз бўлгани билан бир пайтда, бу мамлакатда терроризмга қарши курашни кучайтириш масаласи муддатлардан бери Остона давлатининг иш дастурида жой олган.
Қозоғистон парламент вакилларини экстремистлар ва уларнинг аҳли оилаларини жазолаш учун сўнги таклифи терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб бориш мақсадидаги Остона давлат масъулларининг превантив қарорлари жумласидан ҳисобланади.
Террористлар ва экстремистларнинг ота -оналарини жавобгарликка тортиш ва судларда муҳокама қилиш ҳамда халққа исломнинг ҳақиқий сиймосини кўрсатиб бериш учун маданий ташкилотларни фаолроқ амал қилишларини таъкидлайдиган ушбу таклиф Қозоғистон давлатини бундай ижтимоий ва сиёсий таҳдидларга қарши курашни кучайтириш масаласини биринчи галдаги ва муҳим мавзу сифатида иш дастурида жой берганидан далолат бермоқда.
Қозоғистонда нотинчликларни келтириб чиқарадиган ҳар қандай ҳаракатлар ва оқимларга қарши кураш олиб бориш учун Ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик қўмитаси , бош прокуратура каби хавфсизлик ва судий ташкилотлардан бошлаб руҳонийлар ва маданий ташкилотларгача жалб этилиши ва йўналтирилиши ушбу мавзуга жиддий эътибр қаратилганлигининг нишонасидир.
Қозоғистоннинг айрим масъуллари жумладан Бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги масъуллари камбағаллик ва қашшқоликни бу мамлакатда ёшларни эктсремистик ва террорчилик гуруҳларга юз келтиришларининг асосий омилидир деб хулоса қилишмоқда.
Бундан ташқари сиёсий доиралар эса Марказий Осиё республикларидаги ижтимоий ва маиший муаммоларни ошганлиги, жомеадаги тенгчизликлар, ёшларни четга сурилиши каби мушкилотларни бу мамлакатларда экстремистик оқимлар фаолиятини ошиб боришининг асосий сабабидир деб таъкидлашмоқда.
Диний билим ва огоҳликнинг қўйи сатҳи, жомеадаги айрим тармақлар ва турмуш ҳолатининг салбий даражаси ҳамда турмуш шароитини яхшилаш истиқболларининг ноаниқликларидан келиб чиққан умидсизликлар, коррупция ва сиёсий вазиятга нисбатан эътирозлар ҳамда хорижий мамлакатлар идеологиясини нуфузни ошишини ҳам ушбу сабаблар ва омиллар қаторига қўшиш мумкин.
Таҳлилчиларга кўра,ушбу ноқулий ва номуносиб вазиятни қаттиққўллик сиёсатлардан фойдаланиб, баратараф этишни имкони йўқ. Унинг ўрнида қашоқлик ва камбағаликни камайтириш ва дин боорасидаги ёшларни тўғри ва яхши огоҳ этишни янада кўпайтириш керак.
Қозоғистонда террорчиик ва экстермистик оқимлар ва жараёнларга қарши курашни кучайтириш мақсадида бу мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий тармоқларида ислоҳотлар киритилиши мамлакатда хавфсизликни мустаҳкамлашга олиб келиши мумкин. Акс ҳолда бу мамлакат жомеасида террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар ва оқимлар фаолиятини янада кучайиб боришини эҳтимоли кам эмас.
Қозоғистоннинг миллий хавфсизлиги кенгашининг терроризмга қарши кураш бўйича марказий штаби раисининг муовини ҳам бу мамлакат интернет сайтларида экстремистик ва террористик мазмун моҳиятдаги мақолалар ва таблиғотларни кўпайганлиги ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон миллий хавфсизлиги кенгашининг терроризмга қарши кураш бўйича марказий штаби раисининг моуивни Серегй Ашвикин бу мамлакат прокурорлари йиғилишида Қозоғистоннинг интернет сайтларида экстремистик ақидалар ва таблиғотларни кўпайганлигидан хавотирланиш билдириб, бугунги кунгача шу даражада экстремистик таблиғотлар интернет сайтларида мушоҳада этилмаганди деб айтди.
У ўз сўзларида интернет сайтларида экстремистик фикр ақидаларни тарқатилиши 2015 чи йилга қараганда 4,5 баравар кўпайган ва 2014 чи йил билан тақосланганда 33 фойиз ошган деб изоҳлади.
У шунингдек Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши ушбу экстермистик таблиғотларни олдини олиш учуну лозим чора -тадбирлар кўриб чиқмоқда деб қўшимча қилди.