Остона шаҳрида Сурия мухолифларининг иштирокисиз тинчлик музокараларнинг 14 чи босқичи бошланди
Бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида мухолифат гуруҳларининг иштирокисиз Сурия бўҳронига ечим топиш борасидаги маслаҳатлашиш йиғилишларнинг 14 -чи раунди иш бошлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Остона шаҳрида ўтказилган олдинги йиғилишлар ва музокараларда қатнашган Сурия давлатининг қуролланган мухолифат гуруҳлари, бугунги йиғилишда қатнашмаслигини эълон қилди.
Москвада чоп этиладиган "Известия" газетаси ҳам бугунги хабарида, Сурия давлатининг қуролланган мухолифат гуруҳлари Сурия армияси томонидан жорий этилган оташкесимни кетмакет бузилмоқда деган баҳоналар билан ушбу йиғилишда қатнашишдан воз кечган деб ёзди.
Сурия давлати ҳам мухолифат гурҳларнинг иддаоларига жавобан, Дамашқ давлати фақат музокараларда қатнашишни истайдиган гуруҳлар билан Сурия тинчлиги борасидаги музокараларини давом эттиришга тайёрдир деб эълон қилди.