Душанбеда Тожикистон — Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
(last modified Sun, 16 Apr 2017 05:29:35 GMT )
апрел 16, 2017 10:29 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Тожикистон — Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
    Душанбеда Тожикистон — Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тожикистонда илк бор Ўзбекистон саноат товарлари намойишига бағишланган кўргазма-ярмарка 17 апрель куни очилиб, 21 апрелга қадар давом этади

Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг 19 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувида иккала томондан 100 дан зиёд тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.

Тожикистонда илк бор Ўзбекистон саноат товарлари намойишига бағишланган кўргазма-ярмарка 17 апрель куни очилиб, 21 апрелга қадар давом этади. Ушбу кўргазма-ярмарка доирасида ўтказиладиган бизнес-форум Тожикистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.

Учрашув ўзаро манфаатли икки томонлама савдо-иқтисодий ва илмий-техник муносабатларни ривожлантириш, шериклар топиш, қўшма корхоналар тузиш, инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат аҳолисининг фаровонлигини оширишга эришиш мақсадларига йўналтирилган.

Кўргазма-ярмарка «Пойтахт-90» номли савдо марказида бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистоннинг 160 та корхонаси томонидан автомобилсозлик, юқори сифатли автомобиль саноати, кимё саноати, енгил, текстиль, электротехника, атторлик, фармацевтика ва мебель саноатлари маҳсулотлари намойиш этилади.