Тожикистон Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишга шошилмайяпти
(last modified Wed, 19 Apr 2017 07:42:44 GMT )
апрел 19, 2017 12:42 Asia/Tashkent

Россия бош вазири ўринбосари Душанбе шаҳрида "янги иқтисодий имкониятлар ва Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар билан Тожикистон алоқаларининг истиқболлари" мавзусида ўтказилган йиғилишдан кейин Тожикистон давлатини бу ташкилотга аъзо бўлишга қизиқаётганлигини маълум этди.

Россия бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов  Евро Осиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи бир мамлакатга айланиши учун Тожикистон давлатини қизиқаётганига тўхталиб,  Россия президенти Владимир Путинни Душанбега уюштирган сўнгги сафари жараёнида Тожикистонни Евро Осиё иқтисодий ташкилотининг кузуатувчи мақомига айланиши масаласи муҳокама қилинди деб айтди.

Мазкур хабарни тарқатилиши билан бир вақтда, Швецариядаги Халқаро иқтисодий анжумани   бошқа қўшний мамлакталари ва ҳатто собиқ шўролар иттифиқога аъзо республикалар билан тақосланганда Тожикистон ҳудудларида  жиноятчилик ва терроризм анча камайган деб эълон қилди. Бу ташкилот эълонига қараганда Тожикистон хавфсизлигини таҳдид этаётган айрим муаммолар ва хавф хатарлар билан бир пайтда,  ҳатто Россия билан таққосланганда бу мамлакатдаа жиноятлар даражаси анча камроқ эканлигини кўрмагангаолмаслик керак.

Бу ташкилот мамлакатларда юз бераётган жиноятлар, террорчилик таҳдидлар ҳамда қуролли тўқнашувлар каби муаммоларни инобатга олиб махсус рўйхат тузади.

Ҳақиқат эса шудирки, хавфсизлик масаласи у ё бу мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг муҳим омилидир. Сўнги йиллар ичида  Тожикистон давлати бу соҳаларда ривожланиш ва тараққиёт йўлида ҳаракатларни кучайтириш мақсадида хавфсизлик масаласига алоҳида ва кўпроқ эътибор қаратамоқда. Бу мавзу шу жиҳатдан Душанбе давлати масъуллари учун аҳамиятлидирки,  минтақа , халқаро ва ҳатто тожикистонлик экспертларнинг аксари  Тожикистон жомеасидаги муаммолар шунингдек  экстремизга тожик ёшлари тамойилларининг асосий омили  иқтисод системаси ва инфратузилмаларининг кучсизлиги, иш жой камчилиги, маданият савиясини  тушиши ҳамда оилалар иқтисодини пасайиши деб хулоса қилишади.

 Бунга қўшимча ижтимоий  ва сиёсий хавфсизлик ҳам Тожикистонни  кўп муаммоларга дучор этиши мумкинлиги айтилади. Аммо эндиликда Душанбе давлати масъуллари  ушбу муаммолардан қутилиш учун  лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишмоқда.

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорусия,Ўзбекистон, Тожикистон дипломатлари, экспертлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Евро Осиё иқтисодий ташкилотининг имкониятлари ва потенсиали ҳамда Тожикистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши масасласи кўриб чиқилди.

Шубҳасиз,  Евро Осиё иқтисодий иттифоқи ташкилотига Тожикистоннинг қўшилиши билан  Россия ва Қозоғистондаги тожик ишчи муҳожирлари  шароити нафат яхшиланади, балки  бу мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни бошқа мамлакатлар ҳатто Европа иттифоқига экспорт этилиши учун  имконият пайдо бўлиши айтилади.

Бунга илова мамлакат иқтисодиётида ҳам ижобий томон силкинишлар юз бериши кутилади. Шунингдек иқтисодиётни қайта тикланиши ва иш жой яратиш масаласи муносиб дражада ҳал этиши ҳам мумкин.

Энг муҳим масала ҳам  Халқаро иқтисод анжумани сўнги ҳисоботида Тожикистон жомеасининг иқтисодий келажагини ижобий   баҳолаб,   Тожикистон  хавфсизлигини таъминлаш ва хорижий туристларни жалб этиш нуқтаи назаридан ҳам муносиб эканлигини таъкидлаганди.

Шу сабабдан, Тожикистон  биринчи навбатда  халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликларини кенгайтириши билан иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазиятини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.