Иқтисодий фасодчилар билан қарши кўраш олиб бориш ҳақида Туркманистон президентининг қарори
Туркманистон президенти иқтисодий фасодликнинг кенгайишини танқид остига олиш зимнида ушбу мамлакатда молиявий бўзғинчилар билан жиддий муносабат этилади ва бундай шахслар умумий авф этишга қарор олишмайди деб таъкидлади.
Туркманистон президенти ушбу ўлкада содир этилаётган молиявий ва маъмурий коррупция ва қонун бўзарлик ҳодисаларини кўриб чиқиш масаласи бўйича давлат ҳайатининг ўтказган йиғилишида Туркманистонда молиявий фасодлик билан шуғулланадиган давлат ходими ёки бошлиқнинг ҳеч қайси бири жазога маҳкум этишдан амонда қолмайди-деб айтди.
Қурбонқули Бердимуҳаммедов қудрат бошига келганида маъмурий ва молиявий фасодликка қарши кўраш олиб бориш ҳақида берган ваъдасини эслатиб маъмурий ва молиявий фасодликка қарши қатъийлик билан муносабат қилинади ва чора-тадбирлар кўрилади ,-деб таъкидлади. Туркманистон президенти шунингдек ўз ўринбосарлари ва иқтисодий ва банк идораларидаги раҳбарлар ва вазирларни танқид остига олиб, иқтисодий фасодлик ҳодисалари такрор бўлишида нафақат ўз мансабларидан четлантирилади, балки қонун асосида уларга нисбатан муомала қилинади, деб эслатиб ўтди. Туркманистон президентининг иқтисодий коррупцияга қарши шиддат билан қарши кўраш олиб бориш ҳақида қилган таъкидлари шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, фақат ўтган бир ой давомида маъмурий ва молиявий фасодлик тармоқларига аъзо бўлганлар, жумладан масъуллар, хусусий сектор ва давлат маъмурларининг унлаб нафари қулга олинди ва муҳокама этилди.
Ҳақиқат шундан иборатким, Туркманистон милодий 2013 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача халқаро шаффофлик ташкилотининг берган йиллик изҳоротида дунёнинг турли мамлакатларининг иқтисодий ва молиявий фасодлик ҳодисалари ўртасида дунёнинг энг фасодли мамлакатлари қаторида жой олди. Туркманистон иқтисодий жиноятлар билан қарши кўраш олиб бориш бўйича давлат идорасининг раиси Муҳаммадхон Чокиев Туркманистонда ноқонуний равишда пулларни ўзлаштириш ва фасодликнинг асосий қисми банк, молиявий, маъмурий ва саноат ишлари , деҳқончилик ва қурилиш секторига тегишлидир деб билди. Ҳақиқат шундан иборатким, нафақат Туркманистонда, балки Марказий Осиё мамлакатларида хусусий ва давлат секторида пулларни ноқонуний равишда ўзлаштириш ва фасодлик билан шуғулланиш ҳолатлари оддий бир нарсага айланиб қолган. Бунга қарамасдан жамиятнинг маданий ва иқтисодий ривожланиш монеаси унвонида бу ҳодиса билан қарши кўрашиш учун давлат расмийлари қуллаган ягона йўл бу давлат мансабларидан бушатиш, хизматдан четлантириш ва ҳамда бостириш сиёсатини ишга солиш ҳисобланади. Аммо Марказий Осиё мамлакатларида ҳоким бўлган давлатларнинг маслаҳатчилари ва раҳбарлари ноқонуний равишда пулларни ўзлаштириш ва фасодлик ҳодисалари билан структуравий қарши кўраш олиб бориш мақсади билан мамлакат иқтисодини қайта тиклаш, иш хавфсизлиги ва иқтисодий инфратизимларни мустаҳкамлаш учун ҳеч қандай режалаштирилган умумий дастур ва режага эга эмаслар.
Бошқа таъбир билан айтганда, Туркманистон президенти фасодлик жараёни билан қарши кўраш олиб бориш заминасида бундан олдин фасодлик ва коррупция ҳодисалари билан қарши кўраш олиб бориш заминасида марҳум президент Сафармурод Ниёзов таъкидлаган йўл-йўриқ ва муносабат бўлади деб таъкидлади.
Давлат мансаблари ва лавозимларидан расмийларни четлантириш ҳамда давлат ишларига янги масъулларни тайинлашнинг ҳаммаси давлат мансаби ва вазифаларидан мансабдорлар ва лавозимларни эгаллаганларнинг ўз вазифаларидан сўистеъмол қилишлари, пора олишлари ва коррупция билан шуғулланишларига қарши кўраш олиб бориш йўлида Туркманистон давлатининг қуллаган муносабати ва ёндошиши бўлган ва бўлмоқда. Аммо бу нарса нафақат давлат расмийларининг ноқонуний равишда пулларни ўзлаштиришлари шаклида ўзгаришларни вужудга келтергани йўқ, балки Туркманистонда порахўрлик ва молиявий фасодлик мизонини минимал даражага етиши учун системали режа ва стратегия ишлаб чиқарилгани йўқ. Шунинг учун Туркманистон жамияти ва Марказий Осиёдаги бошқа республикаларнинг оммавий афкори расмийлар томонидан пулларни ноқонуний равишда ўзлаштириш хабари нашр этилганида иқтисодий фасодликка қул ўрган мансабдорларни жазо беришда президентнинг тумтароқ дастуруламаллари содир этилишининг шоҳидига айланишган. Эндиликда ҳам маъмурий ва молиявий фасодлик билан қарши кўраш олиб бориш ҳақида Туркманистон президентининг огоҳлантириш бериши бу нарсадан мустасно эмас.