Қазоқистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликларнинг бошланиши ёки минтақавий яширин рақобатлар
(last modified Thu, 20 Jul 2017 07:16:13 GMT )
июл 20, 2017 12:16 Asia/Tashkent

Айрим ахборот восита манбалари икки мамлакат давлатлари ўртасидаги имзоланган шартномалар доирасида Қазоқистон ва Ўзбекистон республикаларининг ўртасида ҳамкорлик расмий равишда бошланди деб хабар тарқатишди.

Қазоқистон ва Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликлар шартномаси милодий 2017 йил март ойининг 23- чи кунида Қазоқистон пойтахти Остона шаҳрида Ўзбекистоннинг янги президенти унвонида Шавкат Мирзиеевнинг ташрифоти чоғида икки мамлакатнинг раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

Бу шартномаларга асосан атроф муҳитни сақлаш, туризм, иш ўринларини яратиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, маданий, савдо сотиқ, иқтисодий турли соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликлар учун  Ўзбекистон ва Қазоқистон режа тузишлари ва сайъ-ҳаракатларни амалга оширишларига қарор қилинди.

Бу шартномаларнинг имзоланиши ҳақида хабарларнинг тарқатилиши ва ҳозирги кунда Қазоқистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг бошланиши ҳақидаги хабарларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши сиёсий доираларни шу жиҳатдан ўзига жалб этадиким, бу икки республика ўз истиқлолини қулга киритганидан кейинги даврларда ҳамда Ислом Каримов қудрат бошида бўлган вақтида Марказий Осиё республикаларига раҳбарлик қилиш учун  эълон қилинмаган бир рақобатда халқаро ва минтақа муносибатлари арсасига киришди. Ҳатто айрим пайтда, Ўзбекистон ва Қазоқистоннинг минтақавий муносибатлар арсасига кириши иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатларга асосланмасдан, балки ушбу икки мамлакатнинг бир бири билан рақобат қилиш жиҳатидан ижро ва амалда татбиқ этиларди. Қазоқистон ва Ўзбекистоннинг коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, мустақил мамлакатлар ҳамдўстлиги ёки бу икки мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар каби ташкилотларга аъзо бўлиши учун пешволик қилиши ёки аъзо бўлмасликка ҳаракат қилиши ана шу рақобат қилиш ҳисс-туйғуси ва албатта Марказий Осиё минтақасидаги республикаларнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олиш учун сайъ-ҳаракат қилишларидан далолат беради.

Сиёсий таҳлилчининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг собиқ собиқ президенти Ислом Каримов давридан кейин бу муносабатлар ўзига бошқача ранг тус олиб ўзгарди. Аммо икки мамлакатнинг жамияти ўртасида ҳалигача ҳукуматнинг юқори поғонасида мавжуд бўлган рақобат қилиш ҳис-туйғусининг намуналари кўзга ташланади.     

Бунга қарамасдан Қазоқистон ва Ўзбекистондаги айрим сиёсий доиралар икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаларини эълон этилмаган ва махфий ушбу рақобат қилишни охирга етказишнинг энг олий нуқтаси деб билишади. Чунончи, айрим сиёсий доиралар танганинг бошқа томонини бадбинлик билан кўздан кечириб, минтақалараро ҳамкорликларни ривожлантириш учун икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувларни Марказий Осиё республикаларига раҳбарлик қилиш жиҳатида яширин ва эски рақобатларнинг бошланиши учун бир восита деб билишади. Жорий шароитда ҳамда халқаро ва минтақавий муносабатларда Остонага қараганда Тошкентнинг нисбатан кам рол уйнаши сабабли Ўзбекистон бу арсада бутунлай рақобатга кириш учун керакли қудратга ва шарт-шароитга эга эмас. Аммо икки мамлакат расмийларининг сиёсий қарорга келишларида илдиз олган шўҳратпарастлик тез вақт ичида икки мамлакат хорижий сиёсатларидаги муносабатларнинг ўзгариши сабабига айланиши мумкин. Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакки, Марказий Осиё ишлари бўйича мутахассис Сергей Саулов Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон янги давлатининг қулга киритган мувафаққиятларига ишора этиб,  Тошкентнинг янги давлатида вужудга келган ўзгаришларнинг барчаси мувафаққиятли ижро этилмоқда ва энди Шавкат Мирзиёевнинг қудрат бошига келиши билан Тошкент ва Остона минтақанинг раҳбарлигини қулга олиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқдалар деб таъкидлади.

Айтишларича Қазоқистон ва Ўзбекистоннинг устувор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликлар арсасига кириши ёки икки мамлакатнинг рақобатлари бошлашини стратегик  хорижий сиёсатлар ва албатта икки мамлакатнинг муносибатлари ва муомалаларининг келажагида  мушоҳада этиш мумкин.