Қозоғистонда чет элларда диний таълим олишни тақиқлаш масаласи ўрганиб чиқилмоқда
(last modified Sat, 05 Aug 2017 07:17:06 GMT )
август 05, 2017 12:17 Asia/Tashkent

Қозоғистоннинг дин ва диний жомеа масалалари бўйича вазири чет эл мамлакатларда қозоқ ёшларини диний таълим олишларини тақиқлашнинг эҳтимоли борлигидан сўз очди.

Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Қозоқ фуқароларининг хорижда диний таълим олишларига монеълик бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабар берди. 

 Нурлан Ирмакбаевнинг маълум қилишича, Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган. 

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири экстремистик ғоларни тарғиб қилувчилар ва воизларнинг Қозоғистон фуқароларига ва диний уламоларига эҳтимолий таъсир этиши Остона давлатининг ушбу чораларни қўллашига туртки бермоқда деб айтди. 

Остона  масъулларининг бундай қарорлари  ҳатто Марказий Осиёнинг энг кенг ҳудудга эга бу мамлакатда ҳам экстремистик ва террорчилик хавф- хатарларни ошиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу сабабдан бир неча вақтдан бери қозоқ масъуллари ва диний масалалар бўйича бу мамлакат намояндалари  диний миссионерлар ва мазҳабий фаоллар учун айрим чекловларни жорий этишга саъй- ҳаракат қилиб келишмоқда.

 Қозоғистонда экстремистик оқимларни кенгайиб бориши ва фаолиятини олдини олиш мақсадида кўриб чиқилаётган бундай чора -тадбирлар ,  оилаларда  идеологик ва мазҳабий масалалар бўйича полиция фаолиятини оширилиши, ҳамда таълим тарбиянинг янги лойиҳасини ижро этилиши, , Қозоғистон президентининг  экстремистик  ва террорчилик гуруҳларга қарши курашни давом этитириш дастурларини амлага оширилиши, шунингдек  террорчи ва такфирий  гуруҳлар хусусан ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорикда гумонланган фуқароларни фуқорликдан маҳрум этиш мақсадидадир.

Бундан олдин яъни тахминан 5 йил олдиндан бошлаб Тожикистон давлати ҳам  такфирий ва террорчилик гуруҳлар хавф -хатари ваа ақидаларини олдини олиш мақсадида  чет эл мамлакатларда диний таълим олаётган  тожикистонлик талабалар ва ёшларни қайтаришга бошлади.

 Тожикистон давлат масъулларининг фикрича бундай ҳатти ҳаракатлар ва чора- тадбирлар  нафақат мамлакатда экстремистик фаолитялар ва ақидаларни кенгайишини олдини олди балки  бу жомеада  айрим минтақа давлатларининг сиёсий,  ижтимоий, маданий ва идеологик таъсири ва нуфузига ҳам жиддий тўсиқлар яратди.

 Экспертларга кўра, Марказий Осиё хусусан Тожикистода  диний фаолиятлар хусусан хориж мамлакатлардаги диний даргоҳларда таҳсил олишни тақиқлаши билан бир пайтда  диний таълим йўлларини янгилашга қаратилган  масъулларнинг истак- хоҳишлари амалга оширилгани йўқ.

 Бундан ташқари давлат томонидан чиқарилаётган  бундай қарорлар ва олиб бораётган ҳатти -ҳаракатлар билан мос равишда такфирий ва эктремистик гуруҳлар ҳам ўз фаолиятларини ўзгартиршган.

 Улар яширин ва махфий тарзда амал қилишга киришгани айтилади.

Шу сабабдан  диний ва мазҳабий ишлар ва диний таълим тармоғида бу мамлакатларнинг қаттиққўллик ва босимга асоланган сиёсатлари қисқа муддат ичида  экстремистик фаолиятларни камайтирган бўлсада, аммо диний догмани буткул барҳам бера олмаган.

Қозоғистон жомеаси ҳам  бир томондан  халқнинг диний ва мазҳабий тамойиллари ва бошқа томондан  ўтган даҳаларда коммунистик ҳукумат идеологияси остида бўлгани туфайли  Марказий Осиёнинг бошқа республикалари вазиятига ўхшайди.

 Тожикистонда экстремистик фаолиятларга қарши курашдаги   ўз навъидаги мувафаққиятлари  Қозоғистонда ҳам  Остона давлат масъулларининг талаб даражасидаги натижаларига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари Остона раҳбарлари  қаттиққўллик сиёсатлари билан амалий равишда  ўз ақидаларини кенгайтиришлари учун қозоқ экстремистлари олдида янги йўналишни очиб беришгани айтилади.

Ҳолбуки такфирий ва экстремистик ақидаларни  исломнинг пок таълимоти билан нобуд этиб такфирий ғояларини асоссиз эканлигини исботлашни имкони бор.

Ёрлиқ