сентябр 11, 2017 18:43 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича келишуви
    Афғонистон ва Қозоғистоннинг ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича келишуви

Нурсултон Назарбоев Афғонистон республикаси президенти Ашраф Ғаний томонидан берилган таклиф ортидан, Қозоғистоннинг Афғонистон билан ҳарбий техника ва ҳарбий ускуналарни таъмирлаш учун ҳамкорлик қилишини билдирди

Қозоғистон президенти Афғонистон президентининг Афғонистондаги ҳарбий базаларда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳақида берилган таклифига жавобан тайёр эканлигини маълум қилди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Афғонистон республикаси президенти Ашраф Ғаний томонидан берилган таклиф ортидан, Қозоғистоннинг Афғонистон билан ҳарбий техника ва ҳарбий ускуналарни таъмирлаш учун ҳамкорлик қилишини билдирди. 

Бундан олдин ҳам Афғон расмийлари Ҳиндистон ва Россиянинг Афғонистоннинг ҳарбий техникаларини таъмирлаш борасида хабар беришган эди.

Ашраф Ғани ва Нурсултон Назарбоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларининг саммити доирасида, икки юрт ўртасидаги савдо ва тижорий алоқалар ҳамда биргаликда ечиладиган муҳим масалалар ҳақида суҳбат ўтказишди.   

Ёрлиқ