Қозоғистонда Сурия сулҳи бўйича Остона-7 учрашуви ўтказилади
(last modified Sat, 28 Oct 2017 13:22:25 GMT )
октябр 28, 2017 18:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Сурия сулҳи бўйича Остона-7 учрашуви ўтказилади
    Қозоғистонда Сурия сулҳи бўйича Остона-7 учрашуви ўтказилади

Сурия бўйича Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Остона-7 учрашуви 30-31 октябр кунлари Эрон, Россия ва Туркия делегацияларининг иштироки билан ўтказилади. 

Қозоғистон ўз баёнотида октябр ойининг охирида Сурия бўйича томонларнинг иштироки билан Остона-7 йиғилишининг ўтказилиши ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, Сурия бўйича Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Остона-7 учрашуви 30-31 октябр кунлари Эрон, Россия ва Туркия делегацияларининг иштироки билан ўтказилади. 

Остона-7 йиғилишининг ўтказилишидан кўзланган мақсад, ўқ отишни тўхтатиш, барқарорлик ва осойишталикни ўрнатиш бўйича эришилган олдинги ютуқ ва натижаларни сақлаб қолиш бўлиб, Сурия масаласини сиёсий йўллар билан ҳал этишдир. 

Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи жорий йилнинг сетябр ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган эди. 

Ёрлиқ