Туркия ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот ўтказишди
Икки давлат етакчиси ўзаро суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий кун тартибини муҳокама этишди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда Форс ахборот агентлиги.
Икки давлат етакчиси ўзаро суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий кун тартибини муҳокама этишди. Хусусан, томонлар Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитига оид масалалар бўйича фикр алмашишди, уни 13 декабрь куни Истанбул шаҳрида Туркия ташаббуси билан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари кутилаётган учрашувлар жадвалини кўриб чиқишди, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш масалаларини тилга олишди.
Қайд этилишича, суҳбат Туркия томони ташаббуси билан ўтказилган.