Россия армияси Тожикистон қуролли кучларини қуроллантирмоқда
Россия Мудофаа вазирлиги Афғонистон билан Тожикистон чегаралари хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида тожик армиясига ривожланган -янги қурол- яроқ ва ҳарбий техника тажҳизоталарни етказиб беришни режалаштирмоқда.
«Россия Федерацияси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида тузилган халқаро ҳарбий-техникавий шартнома асосида кўмак етказиб берилади», дейилади Тожикистон Мудофаа вазирлиги берган баёнотда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «Афғонистон билан чегарада вазиятни қаттиқ назоратга олиш учун Тожикистон ҳукуматига қурол-яроғ ҳамда техник воситаларни, жумладан, алоқа ва ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш воситаларини, танк ва вертолётларни етказиб беришини» маълум қилди. Бу ҳақда тожик маҳаллий нашрлари хабар тарқатган.
Шунингдек, баёнотда маълум қилинишича, Тожикистон Қуролли кучларига ўқотар машина, артиллерия, зирхли танклар БТР-80, жанговар пиёда машиналари БМП-2, Т-72 русумли танк воситалари, Ми-8 ва Ми-24 русумидаги вертолётлар тақдим этилади. Бундан ташқари, Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа комплекси, тиббий ва топографик вазифаларни бажариш учун мўлжалланган техникалар ҳам Тожикистонга юборилиши қайд қилинган.
Россия Федерациясининг айни пайтгача Тожикистон ҳудудида 201-сон ҳарбий базаси фаолият юритади. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида Россия Мудофаа вазирлигига қарашли авиация базаси ишлаб турибди.
Афғонистон ОАВи Афғонистон шимолида яъни афғон- тожик чегарачи яқинида тўпланган террористлар сонини 7 минг нафар деб эълон қилишганди. Айтиш керакки Афғонистон ва Тожикистон 1430 км муштарак чегарага эгалар.
Айтиш керакки терроризмга қарши курашни кучайтириш мақсадида Москва давлатини Тожикистон армиясини қуроллантириши Ироқ ва Сурия ҳудудларида Россия федерациясини террорчилик гуруҳларга қарши курашининг давоми десак хато бўлмайди.
Террорчилик гуруҳлар сафида ҳам Марказий Осиёнинг ўнлаб фуқаролари жанг қилаётгани барчага маълум.
Эндиликда эса ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этилганли ва тарқатиб юборилганидан сўнг, бу террорчи гуруҳ сафида жанг қилаётган Макпзий Осиёликларни ўз ватани ва ё Афғонистон ҳудудига қайтиб келиши минтақа хавфсизлиги учун жиддий таҳдид ҳисобланади.
Зеро улар Афғонистондаги бошқа террорчи гуруҳлар хусусан фаоллашган ИШИД террорчи гуруҳига қўшилиб яна жиноятлар содир этиш ва минтақа хавфсизлигига зарба беришни давом эттиришмоқда.
Бу эса шу ҳолда дирки таҳлилчилар Марказий Осиёнинг Фарғона водийсини ўта нозик бир макон эканлигини таъкидлашмоқда. Экспертларга кўра, террорчи ва радикал гуруҳлар кўпроқ бу минтақага таҳдид солишмоқда.
Бундан олдин ҳам Москванинг турли шаҳарларида келиб чиқиши Маркзий Осиёдан бўлган ва террорчи гуруҳлар билан алоқадорликда гумонланувчи шахслар томонидан айрим портлашлар ташкил этилиб, жиноятлар содир этилганди. Бу заминда Қирғизистон фуқароси томонидан Санкт-Петербург метросида қўйилган бомбани бегуноҳ инсонлар жонига зомин бўлганини мисол келтириш мумкин.
Халқаро масалалар эксперти Элианор Росс ҳам бу борада қуйидагича ёзади:
2014 чи йилда ИШИД террорчи гуруҳини ташкил қилганидан сўнг, Марказий Осиёда экстремистик гуруҳларни кўпайиши ва фаоллашишидан хавотирланишлар янада ошди. Маълумотларга кўра, бу минтақани 4 мингдан ортиқ фуқаролари ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилган.
Албатта Марказий Осиё каби кенг бир минтақада нотинчликларни ошиши Россиянинг тинч ҳаётига ҳам жиддий зарба ва салбий таъсирини ўтказади. Бинобарин Россия федерацияси бевосита тарзда бундай нотинчликларни олдини олишга бор куч қудратини ишга солади.
Терроризмга қарши курашда Россия федерациясининг ҳарбий ҳатти-ҳаракати бу минтақада террорчи гуруҳларнинг таъсири ва нуфузини олдини олишига шубҳа йўқ.
Марказий Осиё республикаларига ёрдам кўрсатиш ва бу минтақадаги камбағаллик ва иқтисодий муаммоларга ечим топишга кумак етказиш, бу минтақа фуқароларихусусан ёшларини экстремистик гуруҳлар сафига қўшилишини олдини олишнинг ягона йўли ҳисобланади.