Қозоғистонда радикал гуруҳ аъзолари қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i29183-Қозоғистонда_радикал_гуруҳ_аъзолари_қўлга_олинди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси бу мамлакатда терроризм ва диний экстремизмда айбланган 12 нафардан иборат гуруҳ аъзоларини ушлади.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
феврал 03, 2018 13:35 Asia/Tashkent

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси бу мамлакатда терроризм ва диний экстремизмда айбланган 12 нафардан иборат гуруҳ аъзоларини ушлади.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари  ушбу шахслар исм- фамилияларига ишора этмаган ҳолда  мамлакатнинг турли минтақа ва шаҳарларида ушбу шахсларни қўлга олганини таъкидлади. Аммо интернет ва ОАВда   қўлга олинган бу   ячейка аъзоларини экстремистик ақидаларни тарғиб этишда айблангани эълон қилинди.

 Қозоғистон президенти дастури асосида  мамлакатда  2013 -2017 чи йиллар давомида терроризм ва экстремизга қарши кураш дастури тузилиб ижро этилди, шунингдек Қозоғистон давлати   келаси 5 йил ичида терроризмга  қарши курашда яна 900 миллион доллар ажратиш қарорига келган.

Шу мақсадда  Қозоғистонда 2018-2022 чи йилларда  диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлат дастури лойиҳаси тайёрланган.

 Қозоғистонда терроризмга қарши махсус ҳарбий гуруҳ ва кучлар ҳам ташкил этилган.

 Ушбу дастур бюджетининг катта бир қисмини   ижтимоий тармоқлар шунингдек лозим чора- тадбирлар учун сарфланаши айтилади.

 Қозоғистонлик журналист Александр Богатик  Қозоғистоннинг юзлаб фуқароларини Ироқ ва Сурияда террорчи гуруҳлар сафига қўшилиб, урушаётганига ишора қилиб,  Қозоғистонда терроризм ва экстремизмга қарши кураш дастурини тузиб, тайёрлаш  Остона давлатининг энг муҳим ва зарурий хавфисзлик дастурларидан эканлигини таъкидламоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  ҳам  турли маросимлар ва чиқишларида бу мамлакат халқини экстремизм таҳдидлари  тўғрисида огоҳлантирди.

У шунингдек терроризмга қарши кураш дастурининг асосий қисматини  террорчи ва бузғунчи гуруҳларни молиявий жиҳатдан таъминладиган гуруҳларга қарши кураш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш,  ҳамда мамлакат фуқароларини хориждаги террорчи  гуруҳлар билан алоқаларини олдини олиш бўлганини  таъкидлаб,  қамалганларни қайта тарбиялаш ва тўғри йўлга ҳидоят қилиш ҳамда  экстремистик ақидаларни олдини олиш ва нобуд қилишнинг катта аҳмиятидан сўз очган.

Шунинг учун Остона давлати  қамалганларни тўғри йўлга йўналтириш ва қайта оддий ҳаётига қайтариш мақсадида диний ва маънавий махсус таълим  курсларни йўлга қўйган.

Қозоғистон президентининг фикрича,  бундай ҳатти -ҳаракатлар ва дастурлар террорчи ва экстремистик гуруҳлар таблиғотларини олдини олиш учун превентив тадбирлар чорчубасидаги  ҳаракат ҳисобланади . Шу билан бирга  жомеа орасида ҳам мамлакатда террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг ҳатти- ҳаракатлари  қаршисида  халқ ҳам давлат ҳам тура олиши, ҳамда  террорчи ва экстремистик ақидаларга қарши жиддий кураш олиб бориш вақти келган деган қарашлар пайдо бўлгани яққол назарга ташланмоқда.

Эндиликда бу мамлакатда радикал ва террорчи гуруҳлар ақидаларини тарғиб этувчи 12 нафарни қўлга олингани Остона давлатининг айни шу масалада жиддий бўлгани ва амал қилаётганлигининг далилидир.

 Бу борада Қозоғистон масаласи бўйича таҳлилчи  мамлакат бош порокуратураси  2017-2020 чи йилларда экстремизм ва террорчи гуруҳларга қарши кураш  учун мўлжалланган дастурини ижро этишга   20 вазирликлар, давлат ташкилотлари жумладан  миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамда иқтисодий корррупцияга қарши миллий идорасини йўналтирган. Бу амалиётлар ва дастурларни ижро этиш харажатлари ҳам Қозоғистоннинг  терроризмга қарши олдинги дастурларнинг умумий бюджети томонидан таъминланади.

Унга кўра,  бундай вазият ва ҳатти-ҳаракатлар  Қозоғистон жомеасида хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни кенгайтириш энг муҳим ва фавқулодда масаладан бирига айланлигидан далолат бермоқда.

Эндиликда,   терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамда  мамлакатда хавфсизликни таъминлаш мақсадида  Қозоғистоннинг давлат ва суд органлари ёнида қанча хавфсизлик ва полиция кучлари жалб этилганлигидан қатъий назар, бу мамлакатда радикал гуруҳлар билан алоқадорликда айбланиб айрим шахсларни қўлга олингани нафақат Остона давлати балки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларни ҳам ушбу хавф - хатарга қарши курашни кучайтиришга юз келтиришганига шоҳид бўлиш мумкин.

 Бу дастурларни ижро этилиши ва  амалга оширилишининг натижалари ҳам узоқ муддатларда маълум бўлади.