Эрон ва Покистон 10 миллиард долларлик савдо айирбошлашни мақсад қилган
-
Эрон ва Покистон 10 миллиард долларлик савдо айирбошлашни мақсад қилган
Эрон ички ишлар вазири Эрон ва Покистон ўртасидаги қардошлик муносабатларини ҳисобга олиб, икки давлатнинг иқтисодий алмашинув ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича, келишувини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ИИВ вазири Искандар Муманий, шанба оқшомида Покистон ички ишлар вазири Сайид Муҳсин Нақавий билан учрашуви якунида икки давлат ўртасидаги алмашув ҳажмининг юқорилиги ҳақида шундай фикр билдирди: Покистон ИИВ вазири ташрифининг бир қисми икки томонлама масалалар, жумладан , чегара хавфсизлиги, наркотикларга қарши кураш ва терроризмга қарши курашга бағишланган.
Муманий шунингдек, иқтисодий соҳада ҳам яхши қарорлар қабул қилинлди ва икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини йилига 3 миллиард доллардан 10 миллиард долларга оширишга қарор қилинди. Албатта , бу мақсадга эришиш икки давлатнинг бошқа вазирликлари ҳамкоклигида мумкин бўлади.
Эрон ИИВ вазири ШҲТга аъзо давлатлар вазирлари йиғилиши ўтказиладиган Бишкекда икки давлат позициялари жуда яқин эканини таъкидлаб, давом эттирди: Мен дўст ва қардош юртимиз Покистоннинг Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддиятни пасайтиришда воситачилик қилаётган фаол ролини юқори баҳолайман.
Учрашув якунида Покистон ички ишлар вазири Сайид Муҳсин Нақавий, деди: Эрон ва Покистон бир-бири билан қардошлик муносабатарга эга, бир биродарига муаммо туғилса, иккинчи биродар ҳам буни ҳис қилади. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Покистон армия штаби бошлиғи фелдмаршал Осим Мунирнинг саъй-ҳаракатлари билан бу инқирозлар тез орада тугашига умид қиламиз.