Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммолари
Қирғизистон билан баҳсли чегара минтақасини ўз давлат ҳудуди эканлигини эълон этиб 4 нафар қирғизистонликларни Ўзбекистон томонидан қўлга олинганлигидан кейин бу икки мамлакат ўртасидаги чегара муаммолари ва баҳслари яна ўз авжига етди.
Ўзбекистон оммавий аборот воситалари ҳам бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, 4 нафар қирғизистонлик қўлга олинган ва айни пайтда улар изоляторда сақланмоқда, уларга нисбатан Ўзбекистон республикаси қонунлари асосида чоралар кўриб чиқилади деб эълон этдилар.
Ўзбекистон Ички шилар вазирлиги тарқатган хабарномасида Марказий Осиёнинг ушбу иккита республикаларининг баҳсли минтақаларида жойлашган Унгар-Теппа теппаликларини Ўзбекистон республикасининг ҳудуди эканлигини таъкидлади.
Оммавий ахборот воситалари ҳам Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтган қирғизистонликлар ушланганини эълон қилишди.
Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракатланган қирғизистонликлар маҳаллий милиция бўлинмасига олиб келинди, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади. ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Наманган вилояти ИИБ ходимлари 22 август куни вилоятнинг Чортоқ туманида жойлашган Унгор-Тепа тепалигида паспорт режими текширувини ўтказдилар, деб маълум қилинди Ўзбекистон ИИВда Sputnik мухбирига. Текширув жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Қирғизистон фуқаролари, Қирғизистон радиореле станцияси ходимлари А.Урманов, Ж.Ташматов, У.Ералиев ва Н.Усупбаевлар қўлга олинди. Қонунбузарлар маҳаллий милиция бўлимига олиб келинди, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади. "Таъкидлаш лозимки, илгари эришилган икки томонлама келишувларга қарамасдан, Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари беш ойдан ортиқ вақт давомида Наманган вилояти Косонсой тумани Ўрта-Тўқай аҳоли масканига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур маҳсулотларни ўтказмасдан маскан аҳолисини қамалда ушлаб турибди", — таъкидланди ИИВ томонидан. Бундан ташқари, Косонсой сув омборини қўриқлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Косонсой туман ички ишлар бўлими ходими Қирғизистон куч тизимлари томонидан ноқонуний қўлга олинган ва ушбу мамлакат ҳудудида ўн кундан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган.
Аммо н Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ушбу 4 нафар қирғизистоликларни радио- телевидения ишчилари эканлигини эълон этиб, улар айни ҳолда Ўзбекистоннинг Янги Қўрғон минтақаси изолияторида сақланаётганлигини ҳам қўшимча қилди.
Аммо ушбу мавзу бошқа айрим давлатлар яъни 3 чи кучлар учун бир баҳонага айланган . Улар таранглашиб бораётган ушбу вазиятдан фойдаланиб бу минтақада ўзларининг сиёсий мақсадларини амалга оширишга урнаётганлиги айтилмоқда.
Шу сабабдан айрим сиёсий таҳлилчилар, Марказий Осиёдаги этник низолар нафақат бу мамлакатлар ўртасидаги тил ва маданиятларининг фарқ қилиши балки минатқавий ва минтақадан ташқари айрим қудратлар сиёсатлари ва дахолат этишларининг натижаси эканлигини таъкидлашмоқда.
Бу сиёсий таҳлилчилар ўз иддаоларини исботлаб бериш учун қишлоқ хўжалиги ҳудудларини эгалик қилиш мавзусида, Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида юз берган тўқнашувга ишора қилишади.
Таҳлилчиларга кўра, Марказий Осиёнинг геополитик ва кенг қамровли сарзаминларида ўз навъидаги тинчлик ва осоишталик ҳукм сураётган бўлсада аммо бу минтақадаги республикалар ўртасида этник ва чегара муаммолари ҳалигича ҳал этилгани йўқ.
Айтиш керакки Марказий Осиёдаги чегара бҳаслари шўролар иттифоқидан қолган муаммолар ҳисобланади.
Шу сабабдан сиёсий таҳлилчилар бу муаммоларни билан ҳал этиш осон иш эмаслигини таъкидлаб келишмоқда.
Эндиликда шўролар Иттифоқи замони дек бу республикалар ўртасидаги муамоларни назорат этувчи бир қудратни мавжуд бўлмагани чегара ихтилофлари ниўзгармай қолиши ва ҳатто авж олишига сабаб бўлмоқда.Чегара муаммолари Марказий Осиёдаги Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги алоқаларига ҳам салбий таъсирини етказган.
Шу сабабдан, бу мамлакатлар чегаравий ихтилофларини ҳал этиш учун турли йўллар хусусан чегаралар бўйича қўшма комиссияларни ташкил этишни таклиф этилгани ва ҳатто амалга оширилганлиги билан бир пайтда чегараларни ёпилиши борасидаги эҳтимолий хавфсизлик хавотирланишларни давом этиши туфайли бу минтақада чегара муаммолари илгаригидек боқи қолмоқда.
Ҳар бир неча муддат давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммолар авж олади аммо бу муаммо буткул ҳал этилмайди.