Тожикистонда чет элликлар фойдасига пул жўнатмалари тақиқланди
(last modified Tue, 08 May 2018 07:38:05 GMT )
май 08, 2018 12:38 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда чет элликлар фойдасига пул жўнатмалари тақиқланди
    Тожикистонда чет элликлар фойдасига пул жўнатмалари тақиқланди

Тожикистонда жорий йилнинг март ойидан бошлаб аҳолига чет элга мамлакат фуқароси бўлмаган шахсларга пул жўнатиш тақиқланди. Бу ҳақда тожик ОАВ хабар бермоқда

Тожикистон Миллий банки «Банк ҳисоб рақамлари очмасдан жисмоний шахслар томонидан трансфер операциялари тартиби тўғрисида»ги йўриқномага шундай ўзгартиришлар киритди. 

Янги ўзгартиришларга кўра, Тожикистон фуқаролари банкда ҳисоб очмасдан ўз ватандошларига 87.500 сомоний ($9,700) ўтказиши мумкин. Аввал мазкур ўтказмани фақат 28 минг сомоний ($3100)гача амалга ошириш мумкин эди.

Энди Тожикистондан хорижликларга пул жўнатиш анча мураккаблашади. Резидент бўлмаганлар фойдасига шунга ўхшаш операцияни амалга ошириш жуда мушкул бўлади.

Тожикистон фуқаролари, янги қоидаларга кўра, резидент бўлмаганларга пул ўтказмаларини фақат истисно тариқасида амалга ошириши мумкин: хорижий даврий нашрларга обуна тўлови, таълим ва даволанишга пул тўлаш, алиментлар, пенсиялар, давлат нафақалари ҳамда шунга ўхшаш ҳаракатларда.