Эрон вагон экспорти бўйича МДҲ мамлакатлари билан келишувга эришди
(last modified Mon, 11 Nov 2024 12:53:47 GMT )
ноябр 11, 2024 17:53 Asia/Tashkent
  • Эрон вагон экспорти бўйича МДҲ мамлакатлари билан келишувга эришди
    Эрон вагон экспорти бўйича МДҲ мамлакатлари билан келишувга эришди

Эрон Ислом республикаси темир йўллари бош директори МДҲнинг мустақил давлатлари билан Эрон юк вагонларини сотиб олиш ва бу вагонларни Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳаракатлари бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон темир йўллари бош директори Жабборали Зокирий ўз сўзларида, мазкур келишувга асосан 200 та вагон етказиб берилади ва биз Эрон вагонарни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида ҳаракатланишига рухсат бериш бўйича келишувга эришдик ва икки давлат ўртасида ҳам прокотол имзоланган деб изоҳлади.

Эрон темир йўллари бош директори МДҲ Темир йўллари кенгашининг 81-йиғилишида қатнашиш учун жорий йилнинг 5-6 ноябр кунлари  Тошкентга борганди.

Эрон ва ушбу кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгашинг тизилмавий  асослари доирасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик каби турли масалалар муҳокама қилиниб, фикр алмашилган бўсла-да, аммо бу орада кўриш мумкин бўлган энг муҳим масала доктор Зокирийнинг МДҲ давлатларида Эрон вагонларини ўтказиш бўйича расмий сўровини тақдим этишидир.

Эрон узоқ йиллардан бери МДҲ ҳудудида юк вагонларини бошқариш учун лицензия излаб келади ва агар темир йўл раҳбари ушбу мақсадга эриша олса, Эрон ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги юқорида қайд этилган савдо ҳажмини инобатга олган ҳолда, Эрон темир йўлларини валюта тушумларида катта ўзгаришларга эришишини кутишимиз ҳам мумкин.