Қирғизистон бош вазири хорижий қарзларни тўлаш учун халқдан ёрдам сўради
(last modified Sat, 30 Jun 2018 08:25:18 GMT )
июн 30, 2018 13:25 Asia/Tashkent

Қирғизистоннинг янги бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев давлатнинг хорижий қарзларини тўлаш учун ушбу мамлакатнинг халқидан ёрдам беришларини сўради.

Муҳаммадкали  Абилгазиев бир ҳукмга имзо қуйиши билан бу мамлакатнинг банкида ҳисоб рақамларини очиш билан молиявий фасодлик билан қарши кўрашишдан қўлга киритилган  сармояларни хаорижий қарзларни тўлашга ихтисос беришга дастур берди. Муҳаммадкали  Абилгазиев шунингдек бошқа ҳисоб рақамини қирғиз фуқаролардан кўмак йиғишга ихтисос берди. Қирғизистон бош вазирининг қилган изҳороти Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати иқтисодининг беқарор вазъиятга тушганидан далолат беради. Ҳақиқатан ҳам Қирғизистон иқтисоди шу даражада инқирозга учраганки, ҳатто Бишкек давлати ушбу мамлакатнинг халқидан кўмак ва ёрдам беришни сўрамоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Бишкек давлати тарқатган охирги статистик маълумотларга кўра, Қирғизистон жамиятининг 26 фоизидан кўпроқ аҳолиси қашшоқликда ҳаёт кечиришади. Шунингдек Қирғизистон миллий банкининг берган статистик маълумотига кўра, милодий 2017 йилда “Ишчи муҳожирлар мамлакатга 2 миллиард 500 минг доллар миқдорида пул жўнатишган ва бу маблағ эса Бишкек давлатининг йил давомидаги даромадидан ҳам кўпроқдир.”  

Ишчи муҳожирлар Қирғизистон иқтисодининг статистик маълумотларини яхшилашларига шак-шубҳа йўқ, чунки бу маълумотсиз ушбу мамлакат аҳолисининг 34 фоизи камбағаллик даражасига қолиб кетишади. Ўтган йилда 6,1 миллион Қирғизистон фуқаролари қашшоқлик даражасига қолишган эдиларким, бу маълумотдан 72 фоизини қишлоқ минтақаларида яшайдиган аҳоли ва 28 фоизини эса шаҳарда ҳаёт кечирадиган аҳоли ташкил этарди. Шак-шубҳа йўққи, Бишкек давлатида молиявий фасодликнинг борлиги ва давлатнинг баланд мартабали расмийлари ўртасида катта ҳажмдаги давлат мол-мулкини ўзлаштириш оддий бир ҳолга айланиб қолгани Қирғизистон давлатининг иқтисодий мушкулотларга юзмаюз бўлиш ва молиявий камчиликларининг далиллари жумласидандир. Бу шароит Қирғизистон давлатини жуда оғир вазъиятга юзмаюз этади. Жумладан мамлакат ичкарисида фаровонлик лойиҳаларини ижро этиш ва молиявий эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида хорижий кридитларни олишдан бошқа чора қолмайди. Қирғизистон давлати милодий 1992 йилда истиқлолни қўлга киритганидан бир йил ўтгач хорижий кридитларни олишни ўзининг ишчи дастурига киритган эди. Россия халқаро алоқалар университети тадқиқот марказининг раҳбари Андрей Казанцев бу заминада шундай деб айтади: “Бишкек давлатининг даромадлари, жаҳон ва минтақа давлатлари томонидан молиявий кридитларни белгилаш, халқаро молиявий идораларнинг кридитлари ва хорижий кўмакларнинг кўпи қирғиз ишчи муҳожирларнинг Россиядан жўнатадиган пулларига боғлиқ бўлиб қолган ва бу омил шундан далолат берадиким, хорижий кўмакларсиз бу мамлакат келаси йиллар учун ўрта муддат давомидаги ривожланиш лойиҳаларини ижро этишга ҳам қодир эмас.”

Хорижий кридитлардан ташқари Эрон Ислом Жумҳурияти каби минтақа мамлакатлари ҳар йили Бишкек давлатига молиявий кўмаклар унвонида пул ажратишади. Шуни айтиш лозимки, Қирғизистон кичик бир мамлакат унвонида 198 мингу 500 квадрат километр масоҳат ва 7 миллион жамият билан Марказий Осиёнинг шарқий минтақасида Хитой каби кенг масоҳатга эга бўлган мамлакатнинг қўшнилигида жойлашган. Бу мамлакат шуниндек бугунги кунга қараганда иқтисодий кенг имкониятларга эга бўлган Совет Иттифоқи доирасидаги мамлакатлар жумласидандир. Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистон иқтисодининг ҳозирги вазъиятини эътиборга олган ҳолда, Қирғизистон халқининг берадиган кўмаклари билан Бишкек давлати ўзининг мушкулотларини бартараф эта олишига ишониш қийин. Айниқса, Россияга қарши Ғарб мамлакатларининг иқтисодий санкциялар жорий этишларидан кейин ушбу мамлакатда Қирғизистон ишчи муҳожирларининг сони камайган ва бу ўлканинг халқи ҳам ҳаётий жиддий мушкулотлардан азоб чекишмоқда.