Бакитжан Сагинтаев Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинланди
Бакитжан Сагинтаев Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинланди
Бакитжан Сагинтаев Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот хизматига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ, 8 сентябрь куни Назарбоев ҳукуматнинг собиқ раҳбари Карим Масимовни истеъфога чиқарган, Сагинтаев эса бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турган эди.
Бош вазир этиб тайинланувига қадар, Сагинтаев 2014 йилдан бери Масимов ҳукуматида бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Назарбоев бош вазирликдан олинган Масимовни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинлади. Масимов 2007—2012 йилларда ва 2014 йилдан бери ҳукуматга раҳбарлик қилаётган эди.
2012—2014 йилларда Карим Масимов Қозоғистон президенти маъмуриятига раҳбарлик қилган.