ТАПИ газ қувури лойиҳасида қатнашиш учун хорижий ширкатлар даъват этиляпти
(last modified Thu, 11 Jul 2019 11:39:53 GMT )
июл 11, 2019 16:39 Asia/Tashkent
  • ТАПИ газ қувури лойиҳасида қатнашиш учун хорижий ширкатлар даъват этиляпти

Туркманистон давлатининг Афғонистон орқали Ҳиндистонга газ қувури тортиш лойиҳасига инвесторларни жалб қилиш ҳаракатлари давом этмоқда.

Туркманистон давлати "Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон" ТАПИ  газ қувури қурилиши лойиҳасида қатнашиш учун Баҳрайн ширкатларини даъват этган. 

ТАПИ газ қувури Туркманистоннинг Давлатобод минтақасидан бошланиб, Ҳиндистоннинг Фозилко минтақасигача давом этади. Бу халқаро газ қувурининг 147 километри Туркманистон, 735 километри Афғонистон ва 800 километри эса Покистон давлатларининг ҳудудидан ӯтиши керак. 

ТАПИ фойдаланишга топширилгач, Ашхобод  ӯз газининг энг йирик харидори бӯлган ва амалда бу қимматли ёқилғининг сотиш нархини Туркманистон учун белгилайдиган Хитойнинг яккаҳокимлигидан қутулиши ва энергиянинг янги бозорларига кириб бориши мумкин.

Бу халқаро газ қувурини қуриш ташаббуси илк маротаба 1994 йили ӯртага ташланган бӯлсада,  улкан иқтисодий лойиҳа бир неча маротаба орқага суриб келинди. Лойиҳанинг ӯзига яраша қийинчиликлари мавжуд, албатта. Афғонистондаги нотинчликлар, Покистон ва Ҳиндистоннинг муаммоли муносабатлари ҳамда жаҳон бозорида энергоресруслар нархининг устивор эмаслиги салоҳиятли инвесторларнинг бу улкан лойиҳага қизиқишларини сӯндирмоқда.

Россиялик таҳлилчи Александр Князев Туркман газини Ҳиндистонга узатиш лойиҳаси ҳақида  дейди:Туркманистон давлатининг ӯзи ҳам ТАПИ газ қувури қурилиши ва газни чет элга сотиш лойиҳаси унчалик ишончли лойиҳа эмаслигини англаганга ӯхшайди.  

Бу лойиҳани бунёд этиш йӯлидаги энг катта қийинчилик Ҳиндистон ва Покистон ӯртасидаги тарихий ва минтақавий рақобат ҳисобланади. Газ қувури Покистон ҳудудидан ӯтиши сабабли бу нарса Янги Деҳлини Исломободга қарам қилиб қӯйиши мумкинлиги Ҳиндистон мулозимларининг норозиликларини келтириб чиқармоқда.

Ҳатто Эрон газини Ҳиндистонга узатиш лойиҳаси ҳам қувурнинг бир қисми Покистон ҳудудидан ӯтиши сабабли Ҳиндистон томонидан эътиборсиз, муаллақ қолдирилди.

ТАПИ газ қувури қурилишидаги тӯсиқлардан яна бири молиявий  қийинчиликдир. Бугунгача қӯпгина инвесторлар бу улкан лойиҳага қатнашиш истагини билдиришган. Аммо улардан ҳеч бири амалий ишга қӯл уришмади. 

Халқаро лойиҳанинг қурилишига тӯсиқ бӯлаётган яна бир нарса хавфсизлик таҳдидлари ҳисобланади. Қувурнинг бир қисми Афғонистоннинг нотинч минтақаларидан ӯтиши сабабли қурилишга инвеститсия киритмоқчи бӯлган томонлар иккиланиши давом этмоқда. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида тилга олинган ҳолатлар ТАПИ лойиҳасининг яқин йилларда амалга ошишига шубҳа уйғотади.