2015 йилдан бери 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган
2015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган
Спутник сайтига кўра, давлат фуқаролигини бериш ҳақида ҳужжатни Қирғизистон президенти томонидан имзоланади. Охирги марта ҳужжат 2019 йил 30 декабрда имзоланди – 978 нафар фуқаро Қирғизистон фуқаролигини олди.
2015 йилдан бери 22 456 киши Қирғизистон фуқаролигини олган. Уларнинг аксарияти 82 фоизи этник қирғизлар.
2015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган. 2019 йилда эса қирғиз фуқаролиги энг кўп тожикистонликларга берилган.
Сўнгги беш йил давомида 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган. (2015 йилда – 4470 киши, 2016 й. – 3401, 2017 й. – 2341, 2018 й.-1284, 2019 йил 10 ойда - 887).
Таъкидланишича, Украина, Молдова, Покистон, Хитой, Туркия ва Мисрдан келган кишиларга ҳам мамлакат фуқаролиги берилган.