Қирғизистон давлати Конституцияни ўзгартириш бўйича Парламентга таклиф лойиҳасини тақдим этди
Қирғизистон давлати Конституцияни ўзгартириш бўйича Парламентга таклиф лойиҳасини тақдим этди
Қирғизистон давлати Конституцияни ўзгартириш бўйича Парламентга таклиф лойиҳасини тақдим этди. Қирғизистон парламенти бугун мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича умумҳалқ референдумини ўтказиш муддатини 4 декабрга тайинлаш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда, Форс ахборот агентлиги маълум қилган. Референдум ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига киритилган.
Мамлакат президенти етакчилигидаги қатор партиялар Қирғизистон конституциясини ўзгартириш ташаббусини илгари суришган. Аслида, Венеция комиссияси томонидан маъқулланган ва 2010 йилги умумхалқ референдумида қабул қилинган ҳозирги конституциясида уни 2020 йилгача ўзгартиришшни тақиқловчи модда мавжуд. Аммо, ташаббускор гуруҳнинг фикрича, "ўзгаришлар Қирғиз республикаси суверенинети ва мустақиллиги, мамлакат парламентини мустаҳкамлашга, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қоидаларига, шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ислоҳотини ўтказиш учун конституция асосларини барпо этишга хизмат қилади", — дейилади қонун лойиҳасида. Қайд этилишича, Асосий қонунни ўзгартиришга қарши "мораторий" фақатгина мамлакат парламентига тегишлидир. Қирғизистон халқининг ваколати эса, "давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатида", "ҳеч қандай норматив-ҳуқуқий акт" билан чекланмаган ва референдум орқали конституцияга ўзгартириш кирита олади.