Қирғизистоннинг экстремизмга қарши кураш олиб бориши
(last modified Sun, 02 Oct 2016 07:44:57 GMT )
октябр 02, 2016 12:44 Asia/Tashkent

Қирғизистоннинг экстремизмга қарши кураш олиб бориши

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини ътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Қирғизистоннинг экстремизмга қарши кураш олиб бориши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Қирғизистонда конституцияни ислоҳ этиш бўйича олиб борилаётган музокаралар жараёнида, ушбу мамлакатнинг сиёсий доиралари ичида ва жамият орасида экстремизмга қарши кураш масаласи барчанинг диққат марказида бўлиб, бундай оқимлар билан кураш ҳамманинг эътиборини ўзига жалб этиб турипти. Қирғизистон жамиятида экстремистлар хатари ҳатто мамлакатда конституцияни ўзгартиришга қаратилган барча ҳаракатларга қарамай ва конституцияни ислоҳ этиш бўйича референдум ўтказиш масаласи мамлакатда асосий мавзу бўлсада, лекин экстремизм тафаккури ва ғояларининг янада кенг тус олишидан келиб чиққан хавотирланишларни бартараф этолмади. Қирғизистон сиёсатида оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида ўтказилган конференция ва Қирғизистон маданият вазири ўринбосарининг давлат ва оммавий матбуотнинг мамлакатда экстремизмнинг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича стратегик муносабат ўрнатиш зарурлигига қаратилган баёноти ҳам, ушбу мавзуга таалуқли масалани таҳлил этишга туртки беради.

     Айнура Темирбекова конференциядаги нутқида шундай айтдики, экстремизм ғояларига қарши курашда экстремистик ва террористик ҳаракатларни инкор этиш учун олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларида барча зарурий чоралар кўрилиши керак. У экстремистлар иддаоларининг асл моҳияти бузғунчиликка ва тартибсизликка қаратилганини ошкор қилиш учун, жамият ичида оммавий ахборот воситаларининг ролига ишора қилиб, ёд оқимларга қарши кураш учун фақат оммавий ахборот воситаларигина эмас балки ижтимоий тармоқлар ва сайтлар ҳамда матбуот ҳам экстремизмга қарши кураш масаласига жиддий эътибор қаратиб, ушбу йўналишда тегишли мавзуларни омма ихтиёрига тақдим этиб боришлари лозим деб таъкидлади. Қирғизистонда экстремизм билан курашишга қаратилган жиддий нуқтаи назарлар ва қарашлар, Толибоннинг Афғонистон ҳукумати тепасига келиши ва Афғонистонда ал-Қоиданинг ҳаракатлари янада кучайиши ҳамда Фарғона водийсида экстремистик гуруҳларнинг ҳаракатлари шиддатли тус олган пайтларга бориб тақалади. Лекин шуларнинг барчасига қарамай, Қирғизистонда экстремизмга қарши кураш олиб бориш масаласи юзасидан 2011 йилда Қирғизистон республикаси бош прокурори томонидан тақдим этилган баёнот ҳам барча сиёсий доираларни ўзига қаратди. Ушбу баёнот давлат масъулларининг экстремистларга қарши курашиш учун тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш зарурлигини таъкидлаганидан икки ойдан ўтгандан сўнг билдирилган эди. Унга кўра, экстремизмнинг шум балоси миллий хавфсизликка қарши жиноят ҳисобланиб жамият ичида тартибсизлик келтириб чиқаради.

      Шунинг учун жиноий фаолиятлар омили ҳисобланадиган экстремистлар қонун олдида жавобгар бўлади. Қирғизистон прокурорининг баёнотида жиноий фаолиятларни баҳолашда мамлакатда ирқчилик ва миллатлар орасидаги ихтилофлар ҳам хулоса қилинган. Шундан сўнг, Қирғизистонда экстремистик оқимларга қарши кураш учун хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари давлат даражасида анжуман ва йиғинлар ўтказишлари билан бир пайтда, ушбу соҳадаги экспертлар ва мутахассислар ҳам ёд оқимларнинг ғоялари билан кураш олиб бориш мақсадида конференциялар ташкил этиб, Ислом дини таълимотларининг асл моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилишни кун тартибига қўйишди. Қирғизистонда ўтган йилнинг куз ойларида экстремизмнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсади билан Диний фаолиятларни назорат қилиш ва текшириш учун марказнинг таъсис этилиши, мактабларда диний дарсларни ўқитиш режаларидан ташқари турли конференцияларни ўтказиш жумладан жорий йилнинг ёз ойларида экстремизмнинг хатари билан курашиш стратегияси мавзусига бағишланган семинар ҳамда терроризм ва экстремизмнинг кенгайишини олдини олиш учун Қирғиз ва Рус мутахассислари иштирокида давра суҳбатларини ташкил этиш, мамлакатда экстремизмнинг шум балосига қарши курашиш учун Бишкек расмийларининг саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.

      Экстремизм ғояларига ва фаолиятларига қарши кураш олиб бориш стратегиясида ҳамманинг иштирок этиши ҳам мамлакат иқтисодий инфратузилмасини иш ўринларини яратиш билан янада мустаҳкамлаш, Қирғизистон иқтисодиёт манбаларини кучайтириш ва эксремизмга мойилликни олдини олиш учун қашшоқликни бартараф этиш шунингдек, экстремизм билан курашда давлат ва нодавлат ташкилот ва идораларининг қўшма фаолиятларини бирлаштириш учун мувофиқлаштириш ҳаракатларини ташкил этишдир. Қирғизистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолиш учун, таълим, соғлиқни сақлаш маданият муассасалари ҳамда хавфсизлик идоралари шунингдек оммавий ахборот воситалари ва матбуот ҳам исломнинг асл таълимотлари ҳамда тамойилларини таништириш учун бор куч имкониятларини ишга солиб саъй-ҳаракат қилиб келмоқда. Шулар билан бирга, турли миллатларни бирлаштиришда диний муассасаларнинг ҳамкорлиги ҳам ушбу стратегия йўналишидаги ҳаракатлардан бири ҳисобланади.   

   Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.