Жапаров Қирғизистон Мудофаа вазирлигини қайта тиклаш тўғрисида фармон чиқарди
феврал 03, 2021 15:23 Asia/Tashkent
Қирғизистон президенти мамлакат қуролли кучларини янада ривожлантиришга оид фармонида, Мудофаа вазирлигини қайта тиклашни буюрди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қурли кучларин бошқариш тизимини ривожлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга асосан, Қуролли кучларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш учун конституциянинг 64 ва 65 моддалари 8 чи бобига таяниб, Мудофаа вазирлиги халқаро ишлар қўмитаси ва Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби вазирлик таркибига бирлаштирилади.
Хабарга биноан, Қирғизистон давлат тизимида бу вазирликнинг қайта тикланишини инобатга олган ҳолда, бу муассаса бошқаруви генерал Таалайбек Омуралиевга топширилади.
Ёрлиқ