март 02, 2021 13:35 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг турли шаҳарларида норозилик намоийшлар бўлиб ўтди
    Қозоғистоннинг турли шаҳарларида норозилик намоийшлар бўлиб ўтди

Қозоғистон давлат мухолифати бу мамлакатнинг турли шаҳарларида митинг ўтказишди.

Норозилик намойишлар Қозоғистон пойтахти Нурсултон, Олмаота, Актау, Шимкент ва Уральск шаҳарларида бўлиб ўтди ва полиция аралашуви билан намойишчилар тарқатиб юборилди.

Қозоғистон ОАВ нинг хабар қилишича,  митингларларда турли сиёсий қарашларга эга турли одамлар қатнашдилар.

Намойишчилар Олмаотанинг икки туманида Қозоғистон оппозицияси раҳбари Мухтар Аблязовнинг таклифи асосида митинглар  бўлиб ўтди.

Эътирозчилар сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда  сиёсий маҳбусларни озод этилишини талаб қилишди.

Намойишчилар шунингдек  ўз таъбири билан  қозоқ расмийларининг Пекин давлати томонидан  Хитойнинг Шинжон виляотидаги  қозоқларга нисбатан  босимлари ва қийноқларига  бепарволигини танқид қилишди.

Намойишчилар  имзоланган сўнгги резолюция бандларидан бири шу йил охирига қадар парламент сайловларни ўтказилиши, партиявий бўлмаган номзодларнинг сайловда иштирок этишига имкон бериш ва мамлакатда сиёсий шахсларни эркинлик билан рўйхатдан ўтказилишига имкон берадиган сиёсий партиялар хусусидаги қонунни бекор қилишга ишора этади.

Митингларда бир гуруҳ намойишчилар қўлга олинди.

 

Ёрлиқ