Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари терроризмни қўллаб-қувватлашда айбланди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ва унинг икки ўринбосари расман ушбу мамлакатда терроризм тарафдорлари рўйхатига киритилган.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимов ва унинг собиқ ўринбосарлари Анвар Садиқулов ва Давалт Ергужин расман ушбу мамлакатда терроризм тарафдорлари рўйхатига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Молиявий назорат агентлиги 2009 йилдан буён терроризмни молиялаштириш мақсадида жиноий даромадларни легаллаштириш билан шуғулланган шахслар рўйхатини тайёрлаб келган. Бу рўйхатга суд томонидан террорчилик ёки экстремизм жиноятларини содир этишда айбдор деб топилган шахслар киради.
Банклар ушбу рўйхатдаги одамларнинг барча активларини музлатиб қўяди ва уларга нотариал тасдиқлаш ва суғурта хизматларини рад этади.
Айни дамда кўрсатилган шахсларнинг исмлари экстремизм ташкилотлари ва молиячилари рўйхатида келтирилган.