Қозоғистонда чет эл фуқароларига ер сотиш ва ижрага бериш тақиқланади
Қозоғистон президенти парламентга чет эл фуқароларига ер сотиш ва ижарага беришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини йўллади.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев Твиттер саҳифасида, қоунунчилик ташаббусидан фойдаланган ҳолда, чел эл фуқароларига ер сотиш ва ижарага беришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Парламент ушбу лойиҳани амалдаги қоидаларга мувофиқ кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
Қозоғистон президенти 4 январь куни ушу мамлакатнинг ерлари ҳеч қачон сотилмаслигини эълон қилди.
5 февраль куни Жамоат ишончи миллий кенгашининг йиғилишида Токаев Қозоғистон ерларини чет эл фуқароларига сотишни тақиқлашни қонунийлаштиришга чақирди.
Бу чет эл акциялари бўлган юридик шахсларга ҳам тегишлидир.