Тожикистонда хусусий радио ва телевидения фаолиятлари устидан назорат кучайтирилди
Тожикистон ҳукумати хусусий раидо ва телевидения фаолиятлари устидан назоратни кучайтирди.
Янги ушбу қарорга кўра, Тожикистондаги хусусий телевидения ва радио тармоқлари чет тилидаги барча дастурларининг матнини эфирга узатишдан олдин телерадио давлат қўмитаси ихтиёрига қуйиши керак ва ушбу комитет тасдиқлаганидан сўнг эфирга узатиши мумкин.
Агар бу қарор ва қоида бажарилмаса, ушбу оммавий ахборот воситаларининг лицензияси бекор қилинади.
Бунга қўшимча хусусий радио ва телевидения тармоқлари давлат ОАВнинг айрим матнларини эфирга узатишга вазифадордирлар.
Ҳозирги кунда Тожикистонда 30дан ортоиқ мустақил радио ва телевидения тармоқлари фаолият олиб боради ва ушбу ОАВ лицензиялари ҳар 5 йилда телерадио қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак.