Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги маҳаллий оқсоқоллар учрашишди
(last modified Wed, 09 Feb 2022 07:55:07 GMT )
феврал 09, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги маҳаллий оқсоқоллар учрашишди
    Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги маҳаллий оқсоқоллар учрашишди

Тожик-қирғиз чегарадош вилоят оқсоқоллари чегарадаги тўқнашувлардан чарчаганликларини билдириб, икки томонни самимий мулоқотга чақиришди.

Қирғиз-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970 км. Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари ўртасида икки давлат чегарасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича йигирма йил давом этган музокаралардан сўнг ҳозиргача 520 километрлик чегара белгилаб қўйилган. Бу чегаранинг икки томонида аҳоли ўртасида тўқнашувларга олиб келмоқда.

 Охирги қуролли тўқнашув 27-январ куни Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлиб, бир неча киши ҳалок бўлган, икки тожикистонлик яраланган.

Қирғизистонликлар ва полициячилар ташаббуси билан 27-28 январ кунлари икки томон ўртасида қонли тўқнашувларга саҳна бўлган Тожикистоннинг Саманян қишлоғи чорраҳасида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош қишлоқлари оқсоқоллари учрашди.

Улар Қирғизистон аҳолиси қочишдан, жанг қилишдан, урушдан, депортация қилишдан чарчаганликларини айтиб, муаммони ҳал қилишга чақиришди. Тожикистон томони ҳам бу урушни ҳеч ким хоҳламаслигини айтди.

Томонлар ўт очишни тўхтатиб, қўшимча қўшин ва транспорт воситаларини доимий позицияларига олиб чиқишга келишиб олдилар ва сўнгги йилларда фаолияти тўхтатиб қўйилган ҳукуматлараро комиссия апрел можаросидан кейин ўз ишини қайта бошлади. Натижада комиссия 48 километрлик чегара чизиғини ҳам мувофиқлаштирди.

Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчиси Назирмад Ализода аввалроқ шундай деган эди: Тожикистон Қирғизистон билан чегарани демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёнини босқичма-босқич давом эттиришга, миллий манфаатлар ҳимоясига асосланган мақбул ечимларни излашга интилади.

Ёрлиқ