Хориждаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари кўпайиб бормоқда
Қирғизистон меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва иммиграция вазирлиги маълумотларига кўра, хориждаги қирғизистонлик муҳожирлар сони 1,1 миллиондан ошган.
Охирги расмий маълумотларга кўра, 1,118 миллион Қирғизистон фуқароси хорижда меҳнат қилади. Расмий статистик маълумотларга кўра, 1000063 нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда ишлайди. Аввалроқ Россия расмийлари Россияда 700 мингга яқин Қирғизистон фуқароси ишлаётганини маълум қилган эди.
Қирғизистон аҳолиси 2022-йил 9-феврал ҳолатига кўра 6 миллион 687 минг 445 нафарни ташкил қилади.
Қирғизистонликларнинг аксарияти иш топиш учун Россия, Қозоғистон ва Туркияга бориб, фарзандларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва иммиграция вазирлиги ўтказилган сўровномаларга кўра шундай эълон қилди:Бу мамлакатда ота-онасиз яшаётган 93 501 нафар бола бор.