Толибон раҳбари: АҚШ Афғонистон ишларига аралашмасин
Толибон етакчиси Ҳайбатулло Охундзода АҚШ Афғонистон ишларига аралашмаслиги керак деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон етакчиси Ҳайбатулло Охунзода кеча Қатар пойтахти Доха шаҳридаги АҚШ ва Толибон келишувининг бажарилиини таъкдлаб, елишувг аосан АҚШ Афғонистоннигн ички ишларига аралашмаслиги, АҚШ босим ўтказиш ўрнига Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиши зарур деб изоҳлади.
Толибон етакчиси Ҳайбатулло Охундзода Рамазон ҳайити муносабати билан ўз табрикномасида Афғонистондаги муаммолар дипломатик стандартлар ва тамойилларида расмии ва масъулиятли тарзда ҳал этилиши учун Халқаро ҳамжамият Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиши керак деб даъво қилди.
Толибон етакчиси мурожаатида шунингдек Толибон ҳукумати барча қўшни давлатлар ва минтақа ҳамда халқаро ҳамжамият билан яхши ва ижобий муносабатда бўлишини истайди ва Афғонистоннинг бошқа давлатга таҳдид қилишига йўл қўймайди деб келтирилган.
Ҳайбатулло Охундзода ўз мурожаатида Афғонистонда кўкнорни етишириш тақиқлангани Толибон деҳқонлар учун муқобил экин етиштиришга ҳаракта қилаётганини иддао қилди.