Толибон Афғонистон ички ишларига хориж давлатларнинг аралашувига кескин қарши
Толибон раҳбари Ҳайбутулоҳ Охундзода Афғонистон барча давлатлар билан яхши алоқада бўлишдан манфаатдор бўлса-да, бошқа давлатлар унинг ички ишларига алралашмаслигини кутади деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати етакчиси Мавлави Ҳайбатуллоҳ Охундзода кеча Рамазон ҳайити муносабати билан қилган мурожаатида Афғонистон барча қўшни давлатар, минтақа ва дунё билан ислом тамойиллари ва ўзаро ҳурмат доирасида, яхши ва ўзаро ҳамкорликка асосланган ижобий ва самарали муносабатларни истайди.
Толибон раҳбари, Афғонистон ҳеч бир давлатнинг ички ишларига аралашишни истамаганидек бошқа давлатлар ҳам унинг ички ишларига аралашмасликларини кутади деб таъкидлади.
Ҳайбатулоҳ Охундзода Толибон ҳукуматнинг тузатиш фаолиятига ҳам тўхталиб, маданият, таълим, иқтисодиёт, ОАВ ва бошқа соҳаларда жиддий тузатиш чоралари кўрилди, ишғолнинг нотўғри интелектуал ва маънавий оқибатлари ўз ниҳояисга етмоқда деб қўшимча қилди.
У бу мурожаатида Толибон хавфсизлик кучларидан Афғонистондаги хавфсизлик омиллари билан шуғулланишни ва бу мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилишни сўради.
У шунингдек Толибон кучларини этник, тил , минтақавий муаммолар ва шахсий дўстлик билан шуғуллманслигини буюрди.