Толибон ҳаракати: дунёнинг бизга қилган босими фойдасиздир
(last modified Sat, 04 Feb 2023 10:40:36 GMT )
феврал 04, 2023 15:40 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: дунёнинг бизга қилган босими фойдасиздир
    Толибон ҳаракати: дунёнинг бизга қилган босими фойдасиздир

Афғонистондаги Толибон ҳукумати раҳбари бу гуруҳ йиллар давомида дунёга қарши " мардлик билан" курашган ва ҳозирда глобал босим бунга иш бермаяпти деб айтди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Толибон етакчиси мулла Ҳайбатуло Охундзода бу гуруҳни бир қатор ҳарбий қўмонднлари билан учрашувда бу сўзларни айтган.

Толибон етакчиси Ҳайбатуло Охундзода ўз сўзларида, Афғонистон халқи исломий тузумни истайди ва ҳозир улар босқинчиларга қарши жиҳод пайтида бўлгани каби Толибонни ҳам қўллаб-қувватламоқда деб иддао қилди.

Толибон раҳбари халқаро ҳамжамият бу гуруҳнинг фуқароларга айниқса аёлларга нисбатан қатиққўллиги ва кенг қамровли ҳукумат тузилишига қаршилиги туфайи ҳалигача Толибон гуруҳини тан олмаётган бир пайтда халқни қўллаб-қувватлашинини ҳақида гапирмоқда.

Ёрлиқ